23 August 2007
03:00 -
23:30 - “Бирлик” Партияси раҳбарияти мажлисининг қарорларидан кўчирмалар - Ўзбекистон - Хитой режимлари ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашмоқда - Энди Маҳкамов ҳам мустақилликни мустаҳкамлайди 23:00

23:30 - “Бирлик” Партияси раҳарияти мажлисининг қарорларидан кўчирмалар
Маълумки, шу йил 17 август куни Тошкентда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгаши Ҳайъатининг вилоят ташкилотлари раислари иштирокидаги кенгайтирилган мажлиси ўтказилганди. Мажлисдаги асосий масала йил охирида бўладиган президент сайловига тайёрланиш бўлган.
Бугун партия Бош Котиби Васила Инятдан олинган маълумотга кўра, мажлис протоколидаги қарорлар қўйидагилардир:
1. Партия Мараказий Кенгаши 2006 йил 1 июль ва 11 ноябрдаги қарорларида келаётган президент сайловида мухолифат якка умумий номзод билан қатнашиши кераклигини урғулаб, умумий номзодликка “Бирлик”нинг номзоди сифатида партия раисини кўрсатишига қарамасдан, бошқа сиёсий партиялар бу йўналишда ҳозиргача ҳеч қандай одим отмаганлари сабабли, “Бирлик” Партияси ўз номзоди билан президент сайловида иштирок этиш учун ҳаракатини давом эттиради.
2. Бутун уринишларга қарамасдан, Адлия вазирлиги “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказишни пайсалга солиб келаётгани сабабли, партиянинг номзоди Ўзбекистон қонунлари доирасида Сайловчиларнинг Ташаббускор Гуруҳи номидан мустақил номзод сифатида кўрсатилсин.
3. Сайловчиларнинг 300 кишилик ташаббукор гуруҳи мажлисини Ўзбекистон қонунларига уйғун шаклда Тошкент шаҳрида ўтказишни таъминлаш учун бугунги мажлис қатнашчиларидан иборат Ташкилий Қўмита уюштирилсин, Қўмита раиси этиб Ҳайитбой Абдуллаев тайинлансин.
4. Сайловчиларнинг Ташаббускор Гуруҳи мажлисида қатнашадиган ҳар бир вилоятдан 40 нафар сайловчининг рўйхатини тайёрлаш партиянинг вилоят ташкилотлари раисларига топширилсин. Бу рўйхатлар биринчи навбатда “Бирлик” ва бошқа демократик партия фаоллари, демократик ташкилотларнинг вакиллари ҳамда демократик руҳдаги кишилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ эканлигига эътибор берилсин.
5. Партиянинг сайлов олди кампаниясини ўтказиш ва уни координация қилиш маъсулияти партия раисининг ташкилий ишлар бўйича ўринбосари Исмоил Дадажонга топширилсин.
6. Партия рўйхатга олинмагани, унинг бир қатор раҳбарлари юрт ташқарисида яшашга мажбур бўлаётгани ва оператив алоқалар осон бўлмагани сабабли, фаолият давомида баъзи чалкашликлар чиқаётганини ва партия раисининг 6 нафар ўринбосари (Ташкилий ишлар ва кадрлар масаласи бўйича - И.Дадажон; Ташқи алоқалар бўйича - П. Охун; Фарғона водийси бўйича - Ҳ.Сулаймон; Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари бўйича - Д.Ташанов; Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятлари бўйича - Х.Ғаниев; Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича - Ҳ.Ёқубов) борлигини ҳисобга олиб, ҳар бир ўринбосар ўз ваколатлари доирасида ишлашига эътибор берилсан, бошқа ўринбосарга оид соҳада бирон иш қилиш лозим бўлган ҳолларда, у соҳага маъсул бўлган ўринбосар билан маслаҳатлашиш мажбурий деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон - Хитой режимлари ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашмоқда
Бугун Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев Хитойнинг мамлакатимиздаги элчиси Йуй Хунзуюнни қабул қилди. Расмий хабарда айтилишича, ўзаро мулоқотлар чоғида мамлакатлараро товар айрибошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу кунига нисбатан 92 фоизга ўсгани қайд этилган. Учрашувда ҳукуматлар ўртасида Алмашув ноталари имзоланган. Гарчанд мазкур дипломатик амалиёт стратегик жиҳатдан унчалик аҳамиятли бўлмаса-да, Хитой — Ўзбекистон режимларининг (ғоявий бирликдан ташқари) иқтисодий жабҳада ҳам яқинлашаётганини англатади, дейди мухбиримиз. Шунингдек, учрашув сўнгида Бухоро вилоятидаги “Қоракўл” насос станциясини тиклашга ажратилган 6,2 миллон АҚШ долларига тенг Хитой кредит лойиҳаси ҳам тақдим этилган.
Энди Маҳкамов ҳам мустақилликни мустаҳкамлайди
Президент Ислом Каримнинг бугунги махсус Фармони билан “Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон” темир йўли қурилишидаги қаҳрамонона меҳнатлари учун темир йўл ишчиси Ҳамза Маҳкамовни “Олтин юлдуз” медали билан мукофотланди. Энди қаҳрамон ва унинг хонадони телевизор, матбуот орқали режимбошига ҳамду санолар ўқийди. Миллонлаб оддий меҳнаткаш зулмбошининг шундай марҳаматига ноил бўлишни хаёл суришади. Брежнев даврини эслатувчи (ўшанда сут соғувчилар, оддий табелчи ёки тракторчидан қаҳрамон ясаларди) бу амалиёт сайловлар олдидан ўзига хос тарғибот ҳамдир, дейди мухбиримиз.
23:00 - Халқ сайлида халқ қатнашмади
Бугун, 23 августда Тошкентдаги Миллий боғда ўтказилган “халқ сайли”да мустақилликни мустаҳкамлаш, ўзгача фикрловчи шахсларни жамоатчилик босими билан синдириш ва тузумни ғоявий жиҳатдан мустаҳкамлашда алоҳида ўрнак кўрсатган маҳалла оқсоқоллари, хотин-қизлар кенгашлари раислари ва талабалар иштирок этишди. Шаҳар ҳокимлиги томонидан мустақилликнинг навбатдаги санаси муносабати билан ташкил қилинган сайлда мамлакат келажаги буюклигини кўра олувчи хорижликларнинг қатнашиши ҳам таъминланди. Вақтли матбуот, телерадио халқнинг бахтиёрлиги, фаровонлиги хусусидаги лавҳаларни беармон кўрсатиб ётибди.
Халқаро Бўҳронлар Гуруҳи мамлакатимизда қора кунларни башорат қилмоқда
Бугун, 23 августда матбуот саҳифаларига кўчган Халқаро Бўҳронлар Гуруҳи (International Crisis Group) хулосалари оддий ўзбек тугул , бундайроқ бойваччанинг ҳам капалагини учиради. Салкам фуқаролар урушини башорат қилган ташкилот вакиллари ғалати бир хулосага келганлар. Хулоса мазмунидан кўринишича, Андижон қатли омидан сўнг яккаланиб қолган Ўзбекистонда давлат раҳбари сифатида Ислом Каримнинг роли яна-да ортган. Агар худонинг иродаси билан режимбошига нимадир бўлса, мамлакатда мисли кўрилмаган кланлараро ихтилофлар бошланади. Қашшоқлик ва ҳуқуқсизликдан гангиган оломон нима қиларини билмайди, дейди мухбиримиз. Албатта, бундай башорат мақсад Ислом Каримга узоқ-умр, куч-қудрат тилаш эмас, балки мамлакатда муқаррар юз берадиган хавф-хатардан огоҳ этишдир.
Аммо, бундай башорат қилиш учун ортиқча ақл керак эмас, дейди мухбиримиз. Қандайдир мафкурага таянмаган диктатура, яъни шахсгагина асосланган диктатура охир-оқибат шундай тугаши ўз-ўзидан маълум.
17:00 - Самарқандда “Бирлик” фаолларини МХХ таъқиб этмоқда
Кечаги хабаримизда “Бирлик” Партиясининг Самарқанд вилоятидаги фаоллари Холиқназар Ғаниев ва Абдумалик Умурзоқов қаттиқ кузатувга олинганини билдиргандик.
Шундан кейин Холиқназар Ғаниев бу ҳолат тўғрисида норозилик билдириб, ўзи яшайдиган маҳалла бўйича участка нозири, милиция лейтинанти Одил Ҳамраевга мурожаат қилган экан. Бугун Одил Ҳамроев “Бирлик”чига ҳолатни ўрганганини, уни кузатаётган пойлоқчилар билан учрашиб гаплашганини билдирибди. Кузатувчилар ўзларини МХХ ходимлари эканликларини, Холиқназар Ғаниевга байрам арафасида бирон ёққа чиқиб кетишга йўл қўймаслик топшириғини бажараётганликларини айтишибди.
Миршабга кўра, бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ. Ваҳоланки, қонунни муҳофаза этиши лозим бўлган Одил Ҳамроев МХХчилар нима сабабдан “Бирлик” фаолини очиқча таъқиб қилаётганлари ва бунинг қандай қонуний асослари борлиги тўғрисида изоҳ талаб қилиши керак эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения