24 August 2007
03:00 -
23:30 - Янги темир йўл қурилишининг баъзи сирлари - Ўзбекистон миршаблари Ўшга ҳам ин қурмоқчи - Қозоқ режимининг Ислом Каримга тўёнаси 23:00 - Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти Адлия вазирлари Чўпон-отаг

23:30 - Янги темир йўл қурилишининг баъзи сирлари
Бугун Президент Ислом Карим иштиркида “Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг очилиш маросими бўлганини бидиргандик. Мухбиримиз бу қурилишга оид яна баъзи бир маълумотларни билдирди.
Умумий лойиҳа ҳажми 447 миллион АҚШ долларига тенг мазкур 223 километрлик йўл 33 ойда қуриб битказилди, унда 6 станция, 9 та бекат мавжуд. Баҳзи жойларида денгиз сатҳидан 1800 метр баландликка ҳам кўтарилган темир изларнинг хавфсизлигига кафолат йўқ. Ҳозиргача қурилиш давридаёқ турли фалокатлар туфайли 50 нафар ишчи-хизматчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Тўрт вагон, икки паровоз жарга қулади. Аммо улуғ бунёдкорликдан боши айланган маҳаллий маддоҳлар бу фалокатларни тилга олишгани йўқ. Бундан ҳам муҳими, бундай фалокатларни олдини олиш учун қандай тадбирлар олинганини ҳам айтишгани йўқ.
Ўзбекистон миршаблари Ўшга ҳам ин қурмоқчи
Яқин орада Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Ўшдаги ваколатхонаси иш бошлайди. Бу ҳақда қўшни мамлакатлар миршаббошиларининг яқинда Ўшда ўтган учрашувидан сўнг маълум бўлди. Буни қарангки, Ўш шаҳар ИИБ биносида фаолият олиб борадиган ўзбек мулозимлари энди Андижон қатлиоми жабрдийдаларининг додини беради. Ўз навбатида Қирғиз милицияси ҳам Андижонда идора очмоқчи. Қирғизистон милицияси раҳбари Бўлотбек Нўғойбоевнинг таъкидлашича, мазкур амалиётдан кўзланган - мақсад ўзаро жиноятчиликка қарши кураш ва манфаатларни бирлаштиришдир. Шубҳасиз, қўшни миршабларнинг ўзаро ҳамкорлиги ўзбек қочқинлари, эътиқод асирларининг ҳаётини хавф остига қўяди.
Қозоқ режимининг Ислом Каримга тўёнаси
Қозоғистон кучишлатар тизими қўлида бўлган 56 нафар ўзбекистонлик сиёсий қочқинлар Каримов режимига экстрадация қилинганини кутилмаганда тан олиб қолди. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мулозими Слем Абсаметовнинг таъкидлашича, бу шахсларнинг 9 нафари Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари, 47 нафари эса Акрамия оқимига мансуб диндорлардир. Шубҳасиз, мазкур юртдошларимиз Ўзбекистон махсус хизмати авахталарида тақдирини яратганнинг ҳукмига ҳавола этиб ўтирибдилар. Ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотларнинг чақириқ ва талабларини сурбетларча рад этаётган Қозоғистон ҳукумати энди қўшни мамлакат режими билан тўла ҳамкорлик қила бошлаганини кўриш мумкин, дейди мухбиримиз.
23:00 - Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти Адлия вазирлари Чўпон-отага тўпланишди
Кеча, 23 августда Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо мамлакатларнинг Адлия вазирлари Қурманбек Бақиевнинг Иссиқкўлдаги саройига йиғилишди. Расман Ҳамжамиятнинг Интеграция қўмитаси мажлиси номи билан ўтказилган йиғилишда Адлия вазирлари аввал қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши сўзлашишди ва ўзаро ҳуқуқий тажриба алмашдилар. Ҳамжамият фаолиятини тартибга солувчи бир қанча ҳужжатларни имзоладилар.
Маълумки, “Бирлик” Партиясининг рўйхатдан ўтиш учун берган аризаларига қонунга кўра ёки “ҳа” ёки “йўқ” дебгина жавоб бериш ҳаққи бўлган Ўзбекистон Адлия вазирлиги доимо “оқибатсиз қолдирилсин” жавоби бериб келмоқда. Қизиқ, мавжуд қонунларга шундай масхарабозларча ёндошадиган ўзбек адлиячилари Чўпон-отада қандай тажриба алмашишти экан? Бошқаларни ҳам аризаларни “оқибатсиз қолдиришга” ўргатишдимикан?
Қўшни режим ер қимирлашни сезибди, ўзбеклар суст
Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасида кеча, 23 августда сезиларли даражада ер силкиниши содир бўлди, деб ёзишмоқда қозоқ оммавий ахборот воситалари. Тошкент вақти билан 15.00 да содир бўлган зилзиланинг кучи Рейхтер шкаласи бўйича 2,5 баллни ташкил этган. Зилзиладан талофат кўрилгани ҳақида маълумот йўқ. Ўзбекистондан бу хусусда хабар ҳам берилмади.
22:30 - Туркманистонни четлаб ўтишга имкон берадиган темир йўл очилди
Бугун “Тoшгузaр-Бoйсун-Қумқўрғoн” янги тeмир йўли расман ишгa туширилди. Уни прeзидeнт Ислoм Кaримнинг “дунё бoзoригa янги йўллaр oчиш, юртимизни бoшқa дaвлaтлaр, минтaқaлaр билaн бoғлaйдигaн трaнспoрт кoммуникaциялaри бaрпo этиш мaсaлaсигa aлoҳидa эътибoр қaрaтиш” сиёсатининг маҳсули деб ўзбек халқига тақдим этилган расмий хабарларда айтилишича, ҳозир Ўзбекистонда 4 минг килoмeтрдaн зиёд узунликдaги тeмир йўл бор бўлиб, ички юк тaшишнинг қaрийб 70 фoизи, экспoрт вa импoрт учун юк тaшиш умумий ҳaжмининг 80 фoизи тeмир йўл oрқaли aмaлгa oширилaди.
Дeнгиз сaтҳидaн 1800 мeтр бaлaндликдaги Ҳисoр тoғларини кeсиб ўтгaн, узунлиги 223 килoмeтрни тaшкил этувчи бу янги тeмир йўл Қaшқaдaрё вa Сурxoндaрё вилoятлaрини бир бирига боғлайди, бу минтақага йўловчи ва юк ташиш 170 килoмeтргa қисқaрaди, шу билан биргаликда, Ўзбекистондан ва умуман Евросиё мамлакатларидан Афғонистонга улашиш осонлашади.
Темир йўлининг очилишига бағишланган йиғилишда “президентимиз” Ислом Карим ташқи кўринишидан ўта дабдабали, моҳиятан сайловолди кампаниясининг бир парчаси бўлмиш узундан-узоқ нутқ сўзлаган.
21:00 - Иккинчи турда ҳам Туркия президенти сайланмади
Бугун Туркия Буюк Миллат Мажлисида президент сайловининг иккинчи тури ўтказилди. Унга аввалги уч номзод - Адолат ва Тараққиёт Партиясидан Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул ва мухолифатдаги Миллиётчи Халқ Партияси ва Демократик Сўл Партиясининг вакиллари қатнашишди. Айтиш керакки, охирги икки партиянинг вакиллари сиёсатда унчалик номи чиқмаган одамлар бўлиб, улар расмиятчилик учунгина сайловда қатнашмоқдалар.
Иккинчи тур сайлов натижаларига кўра, Абдуллоҳ Гул 337, қолган икки номзод 71 ва 14 овоз олишган. Сайловда ютиш учун бу турда ҳам парламент аъзолари умум сонининг 2/3 дан кўпининг овозини олиш лозим эди. Парламент аъзоларининг умум сони – 550. Шу сабабли президент яна сайланмади.
Кейинги турда ютиш учун парламент аъзоларининг яримидан кўпи, яъни 276 овоз олиш етарли. Демак, 28 августга тайинланган учинчи тур сайловида Абдуллоҳ Гул Туркия президенти бўлиб сайланиши муқаррар.
16:30 -МХХчилар Холиқназар Ғаниевни тўйга ҳам кузатиб бормоқдалар
Аввалги хабарларимизда билдирилганидек, МХХ ходимлари “Бирлик” Партияси раисининг марказий вилоятлар бўйича ўринбосар Холиқназар Ғаниевни шу кунларда кеча-кундуб кузатув остига олишган.
Кеча кечқурун соат 19 дан 21:30 ларгача “Бирлик” фаоли ўзи яшайдиган Жомбой шаҳридан 3-4 км узоқликдаги бир қишлоқда тўйда бўлган, пойлоқчилар ўз машиналарида “дум” бўлиб унинг орқасидан тўй жойигача бориб келишган.
Бугун ҳам давлат номерлари 14Х8610 ва 14U5129 бўлган икки оқ «Жигули” Холиқназар Ғаниевни Жомбой шаҳридан Самарқандгача ва орқага қайтиб яна Жомбойга келгунча кузатиб юрди. “Бирлик” фаоли Самарқандга вилоят касалхонасидаги шифокор мутахассислардан ўз соғлиги юзасидан тиббий маслаҳат олиш учун борган эди. Унинг кузатувчилари раҳбарларига вақтида бу хусусда хабар беришмаган шекилли, шу орада Жомбойда тўполон бошланган. Органларнинг ходимлари мухолифатчининг уйига келишиб, унинг ўғлини сўроққа тутишибди, сўнгра шундай дейишибди: “Агар отангиз бирор жойга бормоқчи бўлса, бизга айтсинлар, биз ўзимиз у кишини ўз машинамизда олиб борамиз. Ҳозир у кишини йўқотиб қўйган вақтимизда юқоридагиларимиз бизга тинчлик беришмаяпти”.
“Бирлик”чи ўзи ва оиласининг конституцион ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиниши бўйича Ўзбекистоннинг юқори идораларига ва халқаро ташкилотларга шикоят қилмоқчи.
В Москве убит узбек
На северо-западе Москвы убит гражданин Узбекистана, сообщил в пятницу источник в правоохранительных органах. По его словам, накануне утром в районе дома 4 по Новосходненскому шоссе на территории заброшенного дачного участка был обнаружен труп неизвестного 40-летнего мужчины. В дальнейшем сотрудники милиции установили, что погибший является выходцем из Узбекистана. По заключению судмедэкспертов, смерть наступила приблизительно за 10 часов до обнаружения трупа, а причиной стали множественные гематомы груди, лица и шеи.
По данному факту возбуждено уголовное дело. Пока никто не задержан. // «Интерфакс»