22 August 2007
03:00 -
22:30 - Сенатнинг ялпи мажлиси олдидан жамоатчиликка узунқулоқ гаплар оралади - Мамлакатимизга туркман делегацияси ташрифи буюради 22:00 - “Энг маддоҳ, энг лўттибозлар” рўйхати эълон қилинди - МДҲ режимлари ҳаво
22:30 - Сенатнинг ялпи мажлиси олдидан жамоатчиликка узунқулоқ гаплар оралади

24 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси ўтказилиши маълум бўлди. Мазкур ялпи мажлисда бир қатор қонун ҳужжатларини муҳокама қилиш баробарида Президент Ислом Карим томонидан илгари сурилган мамлакатда сиёсий партиялар ролини кучайтириш, мамлакатни модернизациялар ҳақидаги ислоҳотнинг давоми сифатида Президент ваколатини қайта кўриб чиқиш, уни узайтириш масаласи ҳам кўрилиши мумкин экан. Ҳарқалай, бир неча мустақил манбалар орқали мухбирларимизга етиб келган маълумотларга кўра, мазкур мажлис кейинги ойнинг бошига Парламентнинг ялпи мажлисини белгилайди ва худди Қозоғистондаги сингари биринчи Президентга битмас-туганмас ваколат берилади. Бир сўз билан айтганда, декабрга мўлжалланган сайловларга эҳтиёж қолдирилмайди.

Айрим кузатувчилар Ислом Карим айнан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Бишкекда ўтган саммитидан сўнг шундай қарорга келганини тахмин қилишмоқда. Қизиғи шундаки, Интерфакс тарқатган бир маълумот ҳам қайсидир томондан ўзбек жамоатчилиги орасида тарқалган узунқулоқ гапларга беэътибор бўлмасликка ундайди. Албатта, Нурсултон Назарбойнинг гапида Путин масаласи тилга олинади, бироқ ана шу ташаббус Ислом Каримни ҳам руҳлантириши турган гап. Мана ўша қозоқбошининг гаплари:

"Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Владимир Путин учинчи муддатга қолиши кераклигини билдирди, дейди ахборот шўъбаси. — Бизларни халқ сайлади. Биз халқ учун ишлаймиз, қолгани эса иккинчи даражали... Уларнинг ҳаммаси (ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари назарда тутиляпти — Ҳаракат) менга: Ахир сиз Россия президенти билан яқинсиз, нега унга “Мамлакатни ва ҳаётлари бундан ҳам яхшироқ бўлишига умид билан яшаётган халқни шундай даврда тарк этмоқдасиз?” деб айтмаяпсиз, деяптилар”.

Мамлакатимизга туркман делегацияси ташрифи буюради

29 август куни Туркманбоши Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг топшириғи билан мамлакат Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бошчилигидаги қўшни мамлакат делегацияси келади. Расмий матбуотда очиқланаётган маълумотларга кўра, режимбоши Ислом Карим яқин орада Ашхободга давлат ташрифини амалга оширади. Туркманистон Ташқи ишлар вазири етакчилигидаги делегация ана шу ташрифда кўриладиган ҳужжатлар ва лойиҳаларни мувофиқлаштиради.

22:00 - “Энг маддоҳ, энг лўттибозлар” рўйхати эълон қилинди

Ҳар йили мустақиллик байрами арафасида “Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари эълон қилинади. Мазкур танлов истиқлол берган имконият ва юртдаги улкан бунёдкорлик ишларини ёритган ижодкорларни ўз ичига олади. Бугун, 22 августда вақтли матбуот ана шундай кимсаларнинг рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан мавжуд режимнинг кирдикорларини яширишга уринган лўттибоз ижодкорлар номлари ўрин олган. Улар вақтли матбуот ва радио-телевидениеда Ислом Карим олиб бораётган оламшумул “ислоҳот”лар моҳиятини ўз асарларида ёритган, ўзбекнинг фаровонлиги хусусидаги тўлиб-тошиб куйлаганлар.

МДҲ режимлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини шакллантирмоқчи

Куни кеча МДҲ мамлакатлари ҳаво ҳужумига қарши ҳимоя масалалари бўйича қўмитаси мажлиси ҳаво ҳужумидан муҳофазаланиш бўйича 15 дан ортиқ масалани кўриб чиқди. Бу ҳақда маълум қилган ўрис оммавий ахборот воситалари мазкур мажлисда Арманистон, Белорусь, Россия, Тожикистон, Украина, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг шу соҳадаги мутасадди раҳбарларин қатнашганини урғулаган. Маълумотларда мажлис тафсили аниқ баён қилинмаган эса-да, мажлис қатнашчиларинг тўлиқ таркибда "Jangovar hamdo'stlik-2007" ҳарбий машғулотларида иштирок этиши минтақада янги ҳарбийлашаётган қутбнинг юзага келиш эҳтимолини реаллаштиради, дейди мухбиримиз.

22:00 - “Эзгулик” Адлиянинг текширувидан ўтди

20 ва 21 август кунлари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг Марказий Бошқарув офисида Адлия Вазирлиги томонидан режали текширув ўтказилди. Текширув Жамиятнинг 2006-07 йиллар ичида Устав доирасида бажарган ишлари, мақсад ва вазифаларнинг қандай адо этилаётгани, ҳужжатларнинг юритилиши, банк ва молия ҳужжатлари, регионал ташкилотлар ҳақида маълумотлар, уларнинг фаолияти ҳамда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик ишлари қай даражада олиб борилаётгани хусусида бўлди. Текширув вақтида Жамиятга ўз муаммолари ва бошқа масалалар билан келганларнинг баъзилари - "Эзгулик"ни ёпиб қўйишар экан, энди нима бўлади?” - деган хавотирга тушишди ҳам. Лекин текширув натижалари бундай шубхаларни йўққа чиқарди ва текширув Адлия вазирлигининг барча талабларига жавоб олиши билан тугалланди.

19:00 - “Бирлик” тезлашди, қаттиқ кузатувлар бошланди

Ўзбекистонда амалий фаолият кўрсатаётган ягона сиёсий ташкилот – “Бирлик” Партияси бу йил бўладиган президент сайлови олдидан фаолиятини тезлаштириши билан, ҳукумат партия аъзоларининг ҳар бир қадамини кузатишни кучайтирди.

19 авгут кечқурун ва 20 август эрталабдан бошлаб партия раиси ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилоят ташкилоти раҳбари Холиқназар Ғаниевнинг ўзи ва уйи кеча-ю кундуз қаттиқ кузатувга олинган. Фуқаро кийимидаги 3-4 та ёш йигит навбат билан алмашиб пойлоқчилик қилишмоқда. Кундузи улар давлат номерисиз оқ рангли «Жигули”да ёки пиёда “Бирлик” фаолидан кўзларини узмасдан унинг орқасидан изма-из юришибди.

Партия Марказий Кенгаши аъзоси аъзоси, самарқандлик Абдумалик Умурзоқов ҳам худди шундай кузатув исканжасида эканлигини айтмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону