13 August 2007
03:00 -
Абдураҳим Пўлат: Қонунларда юз фоиз аниқлик бўлолмайди, шунинг учун Конституцион Суд бор, аммо буни ҳамма тушунмаяпти

Конституция ва қонунларда ҳар доим ҳам юз фоиз аниқлик бўлолмаслигини Конституцион Суд номли ташкилот яратишга эҳтиёж бор бўлганлиги билан асослаб беришнинг ўзи етарли деб ўйлайман. Аммо, шундай бўлса ҳам, бу фикрни асослаш учун яна бир қатор факторрларни эслатиш фойдали.
Масалан, Ўзбекистон Конституциясининг 16 моддасида шундай дейилади: “Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас”. Кўриниб турибдики, Конституция моддалари талқин қилиниши мумкин. Нимага? Чунки, уларда ҳар доим ҳам юз фоиз аниқлик бўлмаслиги мумкин.
Иккинчи мисол. Конституциянинг 109 моддасининг 3-чи қисмида “Ўзбекистон Конституцион Судининг Ўзбекистон Республикасининг Конституция ва қонунлари нормаларига шарҳ беради” деб ёзилган. Демак, Ўзбекистон Конституцияси ва қонунлари ҳар доим юз фоиз аниқликка эмас ва уларнинг энг камида баъзилари шарҳга муҳтож.
Конституцияниннг бу икки моддасидаги “талқин қилиш” ва “шарҳ бериш” ифодалари русча матнда “толковать” сўзи билан берилган. Бу икки ифода ҳар доим ҳам синоним бўлоладими деган савол қўйсак, яна янги шарҳларга муҳтож бўламиз.
Демак, Конституция ва қонунларнинг баъзи моддаларини маълум ҳолларда Конституцион Суднинг талқинисиз (шарҳи, изоҳи, тушунтиришисиз) ҳаётга тадбиқ этиб бўлмайди. Бундай пайтларда мамлакат миқёсида сиёсий бўҳронлар ўртага чиқиши мумкин. Мана бир мисол.
Туркиядаги кризисни Конституцион Суд ҳал қилди
Шу йил апрель ойининг охирида Туркия парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисида (ТБММ) мамлакат президенти сайланиши керак эди. Туркиянинг мавжуд Конституциясиясининг бир моддасига кўра, сайлов бир неча турдан иборат бўлади. Биринчи турдаёқ парламент аъзоларининг 2/3 + 1 овозини олган номзод президент деб эълон қилинади. Бироқ, биринчи турда ҳеч ким 2/3 дан кўп овоз ололмаса, кейинги турларда ½ қисм овоз олиш етарли.
Конституциянинг бошқа бир моддасида ТБММнинг мажлиси оддий кўпчиликнинг иштирокида очилиши мумкинлиги таъкидланган. Ана шу масалада чалкашлик чиқди.
Ўз номзодини президентликка ўтказмоқчи бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) парламентда ½ дан кўп, аммо 2/3 дан кам овозга эга бўлгани сабабли, Конституциянинг айтилган моддаларидан келиб чиқиб қуйидагича ҳисоб қилди: “Биринчи турда 2/3 овоз олиб ўз номзодимизни ўтказолмаймиз, аммо кейинги турларда ½ дан кўпроқ овоз олиб ўз номзодимизни президент қилишимиз аниқ”.
Оз сонли мухолифатнинг ҳисоби ҳам Конституциядан келиб чиқди, аммо у бутунлай бошқача бўлди: “Биринчи турдаёқ президент бўлиб сайланиш учун Конституция 2/3 дан кўп овоз олишни талаб қилмоқдами, бу дегани, биринчи тур сайлови ўтказиш учун кворим бошқа мажлисларда каби ½ эмас, 2/3 ни ташкил қилиши шарт. Акс ҳолда, Конституциямиз мантиқсиз бўлиб қолади, чунки парламент умум сонининг ярими +1 одам қатнашган мажлисда умум соннинг 2/3 + 1 овозини олишни талаб қилинган бўларди. Конституциямиз мантиқсиз бўлолмайди, демак, унинг талаби бўйича биринчи тур сайлови учун кворум ½ эмас, 2/3 дир. Шундай экан, мухолифат биринчи тур сайловига қатнашмаса, бу кворум талаби ҳеч қачон бажарилмайди, демак, сайлов ўтказиб бўлмайди, парламентни тарқатиб, янги парламент сайловлари эълон қилиш керак."
Кўриниб турибдики, ҳукуматнинг мантиғи ҳам тўғридек, мухолифатники ҳам. Жараёнлар боши берк кўчага киргандек бўлди. Аммо, ҳукумат ўз айтганидан қолмади, биринчи тур сайловини 2/3 дан оз одам иштирокида ўтказди. Табиий, унинг номзоди керагидан кам овоз олгани учун иккинчи турнинг куни белгиланди. У иккинчи турда ўз номзодини ўтказоларди, чунки иккинчи турда ютиш учун парламент умум сонининг ½ + 1 овозини олиш кифоя.
Шунда мухолифат Конституцион Судга мурожаат қилди ва бу орган ҳукуматнинг эмас муҳолифатнинг мантиғини қабул қилиб, биринчи тур сайлови натижаларини бекор қилди. Бўҳрон ичида қолган парламент ўз-ўзини тарқатди, янги сайловлар тайинланди.
Украинада ҳам кризис
Бошқа мисолни шу кунда Украинада бўлаётган воқеаларда кўриш мумкин. Мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Юлия Тимошенко Блоки” Марказий Сайлов Комиссиясига 30 сентябрга мўлжалланган парламент сайловлари учун ўз номзодларининг рўйхатини тасдиқлаш учун берган эди, МСК уни тасдиқламади. Чунки, қонанга кўра, ҳар бир номзоднинг яшаш жойи кўрсатилиши керак экан, “Юлия Тимошенко Блоки” номзодлар яшайдиган шаҳар ва туманларнинг номини кўрсатибди халос. МСК эса уларнинг аниқ адреси кўрсатилишини талаб қилган. Мана яна бир ноаниқлик. Қонундаги “яшаш жойи” ибораси адресни билдирадими? Ҳа ва йўқ. Кўпчилик “яшаш жойини” адрес деб тушунади. Аммо, сўзларнинг том маъносидан келиб чиқсак “яшаш жойи” бу адрес эмас, вилоят, шаҳар, район бўлиши мумкин.
Хуллас, яна боши берк кўча. Украинада ҳам масала Конституцион Судгача бориб етса ажаб эмас.
Ўзбекистонда президент сайловлари
Энди ўз мамлакатимизга келсак. Бу йил декабрда бизда президент сайлови бўлади. Президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 42-моддасига биноан сиёсий партиялар ва сайловчиларнинг 300 кишилик ташуббус гуруҳларига берилган. Номзод кўрсатадиган партия сайлов кунидан камида 6 ой аввал давлат рўйхатига олинган бўлиши керак. Мухолифатдаги партияларнинг бирортаси ҳалигача рўйхатга олинмагани сабабли мухолифат учун сайловда иштирок этишнинг бирдан-бир йўли сайловчилар ташуббус гуруҳи орқали ҳаракат этишдир. Номзод кўрсатиш сайловга 65 кун қолганда бошланиб, 45 кун қолганда тамом бўлиши ҳам белгиланган.
Турли тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 42-моддасидан муҳокама қилинаётган мавзуга тегишли кўчирма келтираман:
“Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар ва бевосита фуқаролар эгадирлар… Сайлов ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқаро ёки фуқаролар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш учун камида уч юз нафар сайловчидан иборат сайловчилар ташаббускор гуруҳини тузиши мумкин.”
Кўчирма келтиришимнинг яна бир сабаби бор. Сиёсатчиликни даъво қилаётган баъзи мухолифатчилар энг муҳим қонунларнинг ўзлари учун долзарб бўлган моддаларидан ҳам мутлақо хабарсизлар. Партия бўйича ўринбосарим бўлмиш Исмоил Дадажоннинг айтишича, у шу йил июнь ойининг ўрталарида “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси Бош котиби Отаназар Ориф билан “Озодлик” радиосидаги бир суҳбатда иштирок этган ва “Бирлик” президент сайловига сайловчилар ташаббус гуруҳи орқали номзод кўрсатиш учун тайёрланаётганини айтганда, Отаназар Ориф Ўзбекистон қонунларида бундай имконият йўқлигини таъкидлаб, саводсизлигини кўрсатган.
Дарвоқе 53-54-чиларнинг саводсизлигини кўрсатувчи бошқа мисоллар ҳам йўқ эмас. Номзод кўрсатиш муддати ҳам қонун бўйича белгиланганидан хабари йўқ бу партиячилар ўтган йилиёқ ўз номзодларини Қурултой ўрнига Марказий Кенгаш мажлисида кўрсатиб қўя қолишганди.
Хуллас, мухолифат учун номзод кўрсатишнинг бирдан бир йўли сайловчилар ташабускор гуруҳи тузишдир.
Президентликка номзодини қандай танлаймиз
Ўртага чиқадиган кейинги масала - номзод танлаш. Ўзбекистон Конституциясининг 90-моддаси бу хусусда шундай дейди: “Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин”.
Мана шу моддани тушунишда, юқорида Туркия хусусида айтилгандек, баъзи қарама-қаршиликлар ўртага чиқмоқда. Бунга сабаб бўлган нарса – мухолифат намоёндаларининг бир қисми ҳаёт хавфсизлиги таъминланмагани учун вақтинча юрт ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлганидир. Хўш, улар президентликка номзод бўла оладиларми?
Бу саволга жавоб бериш учун Конституцянинг 90-моддасини анализ қилиш керак. У ерда номзодга қуйидаги талаблар қўйилади:
1) 35 ёшдан кичик бўлмаслик;
2) давлат тилини яхши билиш;
3) бевосита сайловгача 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаш;
4) Ўзбекистон фуқароси бўлиш.
1 ва 4-чи талаблар шартсиз, улар бажарилиши керак. 2-ча талаб, яъни давлат тилини яхши билиш талаби биз учун актуал эмас. Аммо, 3-чи талаб бахсли. У Туркия ва Украинадаги мисолларда кўрсатилгани каби турлича шарҳланиши мумкин.
Мантиққа кўра, 10 йил Ўзбекистон ҳудуда муқим яшаш талаби мамлакатдан ҳеч ташқарига чиқмасдан яшаш дегани эмас. Ҳозирги замонда мутлақо кўпчилик бундай яшай олмайди. Мамлакат президенти, сиёсат ва давлат арбоблари иш бўйича чет элларга командировкага борадилар, таътил учун бир ерларга кетадилар ёки юрт ташқарисида даъволанадилар. Бундан ташқари, масалан, жуда кўп фарғоналиклар бир неча кунга Қириғизистон ёки Тожикистонга, тошкентликлар эса Чимкент вилоятига тўйу азаларга бориб келадилар.
Улар, хусусан ҳозирги президент Ислом Карим, энди президентликка номзод бўла оладиларми? Бу талабга расмиятчилик нуқтаи назаридан, яъни қонун моддасининг ҳарфларидан келиб чиқиб қарасак, улар номзод бўлолмайдилар. Улар давлат ва жамият вазифаси билан ёки қисқа муддатга чет элга чиққанлар-ку, дейдиганлар топилиши мумкин. Аммо, қонунда бу нарса кўрсатилмаган. Давлат ёки партия иши билан неча кун, таътил ёки даъволаниш учун неча ой, хавфсизлик каби сабаблар билан ундан ҳам узоқроқ вақт, яъни неча йил, чет элда бўлиш мумкинлиги ёки мумкинмаслиги қонунда айтилмаган.
Демак, агарда кимдир юқорида санаб ўтилган категориядаги одамлар президентликка номзод бўлиши мумкин деса, у Конституциянинг 90-чи моддасини ўзи билганча шарҳ қилган бўлади. Бу шарҳнинг, бошқача сўзлар билан айтсак, маънаси шуки, сўнгги 10 йилда қаерда туришидан қатъий назар шу мамлакат, жамият, миллат топшириқларини бажариб келаётган, шу мамлакат ғам-ташвиши билан яшаётган одам президент бўлолади. Шу маънода ўз мамлакатига юрт ичида хизмат қилаётганлар билан вақтинча юрт ташқарисида хизмат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари тенг ҳуқуқлидир. Яъни, бугун мажбуран юрт ташқарисида ўз мамлакатига хизмат қилишни давом эттираётган мухолифат намоёндалари президентликка номзод бўлоладилар.
Ҳар қандай демократик давлатнинг Конституцион Суди Конституциянинг 90-чи моддасини айнан шундай шарҳлаган бўларди. Тўғри, Ўзбекистон демократик давлат эмаслиги ва Конституцион Суд мавжуд ҳукуматдан мустақил бўлмагани сабабли, ҳукумат истаганини қилаверади. У ўзи истамаган одамни, у юрт ташқарисида вақтингча яшаётган бўлса, айнан шу нарсани рўкач қилиб номзодликка ўтказмайди.
Бу тушунарли нарса. Лекин, мавжуд ҳукуматнинг ҳали айтилмаган рўкачларини ундан аввал ҳимоя қилишга тушган баъзи мухолифатчиларни тушуниш қийин.Улар, ҳукумат юрт ичкарисида 10 йил яшаб бир кун ҳам ташқарига чиқмаган одамни ҳам номзодликка ўтказтирмаслигини, истаса 300 кишилик ташаббускор гуруҳларнинг тўпланишига ҳам йўл бермаслигини тушунмаётганларини тушуниш қийин.
Демоқчиманки, мухолифат номзодини юрт ичкарисида яшаётганлардан танлайдими, ёки ташқарида яшаётганларданми, фарқи йўқ. Мухолифат сайловда иштирок этиши, ўз номзодларини мустақил номзодлар сифатида сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳлари орқали кўрсатиб, уларни рўйхатдан ўтказиш учун қаттиқ ҳаракат қилиши, бу йўлда, керак бўлса, Конституцион Судга ҳам мурожаат этиши керак.
Ўзбекистон ҳукуматининг антидемократик юзини очиб бериш, айни замонда, мухолифатнинг номзодини қўллаб-қувватлашга демократик дунё жамоатчилигини жалб қила билиш учун, мухолифатнинг номзоди таниқли ва кенг оммани ўзига торта оладиган одам бўлиши керак.
“Бирлик” барибир номзодини кўрсатади
Биз “Бирлик” Партияси ўлароқ шу йўналишда иш олиб боришга бел боғлаб, мухолифатнинг ягона номзодини чиқариш таклифини доимо олға суриб келдик. Партия Марказий Кенгаши “Бирлик” номидан мухолифатнинг умумий номзодига номзод қилиб мени кўрсатиш учун қарор қилди. Шароитга қараб партия номидан бошқа номзодларни кўрсатишни ҳам (масалан, Васила Иноят, Пўлат Охун ва Бекжон Тошмуҳаммедовларни) кун тартибидан чиқарганимиз йўқ.
Афсуски, бошқа сиёсий ташкилотлардан бунга адекват жавоб келмади. Сайлов кампанияси бошланадиган кун эса яқинлашиб келмоқда.
Умид қиламизки, “Бирлик” номидан президентликка номзод кўрсатилса, бошқа демократ кучлар уни қўллаб қувватлайдилар, мухолифат бу сайловлардаёқ ўзини кўрсатади ва 2009 йилда бўладиган парламент сайловларига тайёрланишни дарҳол бошлаб юбориш учун етарлича куч ва тезликка эришиб олади.