14 August 2007
03:00 -
23:30 - Ҳазил эмас, чин: ЕХҲТ режим одамларини инсон ҳуқуқлари масаласини кузатишга ўқитмоқда 20:30 - Васила Иноят турмадаги ҳуқуқ ҳимоячиси билан учрашди 20:00 - Оқсаройда

23:30 - Ҳазил эмас, чин: ЕХҲТ режим одамларини инсон ҳуқуқлари масаласини кузатишга ўқитмоқда
Ҳукумат манбаларидан олинган хабарга кўра, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Тошкентда бир семинар ўтказиб, мавжуд ҳокимият одамларини инсон ҳуқуқлари бўйича ҳолатни мониторинг қилишга ўртатмоқда. Бир ҳафталик курсда Омбудсман, Адолат вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги, Бош прокурорликнинг ходимлари ва қандайдир Деҳқонлар уюшмасининг вакиллари ўқишмоқда экан.
Маълумки, инсон ҳақ-ҳуқуқларнинг поймол қилинишида айнан Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура ходимлари жонбозлик кўрсатишади. ЕХҲТнинг фикрича, бу жонбозликнинг манбаси ходимларнинг саводсизлиги бўлса керакки, уларни ўқитмоқда. Улар бу курсни битиргач, оддий одмларнинг ҳуқуқларини поймол қилишни тўхтатиб қўйишса-я?!
20:30 - Васила Иноят турмадаги ҳуқуқ ҳимоячиси билан учрашди
Кеча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг собиқ ходимлари сақланадиган Бекободдаги жиноий жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ангрен шаҳар бўлими собиқ раиси Абдурасул Худойназаровни кўриш, унинг ҳолидан хабар олиш учун борган Васила Иноят маҳбуснинг соғлиғи яхши экани, қамоқхона шароитлари бошқаларига қараганда бирмунча қониқарли эканини айтди. Маълум бўлишича, ҳуқуқ ҳимоячисининг таваллуд куни баҳонасида унинг оила аъзолари жамиятга мурожаат қилишган ва Васила Иноят билан бирга турмага боришган.
Абдурасул Худойназаров 2005 йилда таъмагирлик ва товламачилик айби билан ҳибсга олинган. Ўтган вақт мобайнида у қийноқларга солингани “Эзгулик” жамиятининг маълумотларида эълон қилинганди.
20:00 - Оқсаройда қабулбозлик...
Кеча Президент Ислом Карим юртимизга келган Ислом конференцияси ташкилоти раҳбари Акмалуддин Эшон ўғлини қабул қилган бўлса, бугун у ЮНЕСКО Бош конференцияси раиси Мусо бин Жаъфар Ҳасан билан учрашди. Учрашув ниҳоясига етиши билан унинг ҳузурига Араб давлатлари лигаси Бош котиби Амир Мусо Оқсаройга кириб келди.
Расмий хабарларда айтилишича, Ислом Карим барча учрашувларда Тошкентда бошланган “Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги халқаро конференция ва мамлакатадаги диний эркинлик, толерантлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни таъкидлаган. ЮНЕСКО, Ислом конференцияси ташкилоти ва Араб давлатлари лигаси раҳбарларига эътибор ва юксак эҳтиром учун миннатдорличилик билдирган. Меҳмондўстлик қоидаларига кўра, бу меҳмонлар ҳам Ислом Каримни олқишлаб, Ўзбекистон ҳукуматининг муқаддас динимиз йўлидаги хизматларини санаб ўтган.
Аслида мамлакатимизда диний эркинлик ва бағрикенгликни намойиш этишга уринилаётган мазкур кампания АҚШ Давлат департаментининг Ўзбекистонни диний хатарли ўлка деб эълон қилганидан сўнг бошланди, дейди мухбиримиз. Шундан сўнг Тошкентга “Ислом маданияти пойтахти” деган рамзий унвон берилишига эришилди. Кеча эса Тошкент яна бир унвонли бўлиб қолди: “Ислом дунёсининг калити”. Аммо ана шу калитлар режимбоши Ислом Каримнинг кўнгил қулфини очишга ожиз. 12 мингдан ортиқ мусулумонлар виждон эркинлиги важидан қамоқларда сақланмоқда. Масжидларда овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш таъқиқланган, матбуотда диннни тарғиб этиш жиноят саналади.
Ҳибсхона бошлиғи узоқ муддатга ҳибсга кетди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Олмалиқдаги 64/45-сонли муассаса бошлиғи, полковник М. Мирсалимов порахўрлиги эвазига узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205- ва 210-моддалари билан айбланган Мирсалимов ҳибсда сақланаётган собиқ мансабдорлардан бирини озодликка чиқариш, жазо усулини енгиллатиш (“эркин яшаш лагерига” чиқариш) мақсадида пул таъма қилган. Маҳбус эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига турма бошлиғини тутиб берган.
Мамлакатда қамоқхона бошлиқларининг ўзларини озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ ҳодиса тез-тез такрорланмоқда, дейди мухбиримиз. Мисол учун, Ўзбекистон ИИВ Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармаси бошлиғи Р. Қодиров, Бухородаги 64/25-муассаса бошлиғи М. Раджапов, Тошкентдаги 64/7-муассаса бошлиғи А. Калугиналар бугунги кунда жиноий жазо муддатларини ўташмоқда.
19:00 - Абдулла Қаҳҳорнинг сайланмаси нашрдан чиқди
Собиқ шўролар даврида тузумга хизмат қилган, режим идеологиясини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган адиблардан бири Абдулла Қаҳҳорнинг 100 йиллик таваллуди муносабати билан унинг сайланма асарлар тўплами чоп этилди. Президент Ислом Каримнинг шу йил 8 январдаги ёзувчи таваллудини нишонлаш ҳақидаги Фармони шарофати билан Ғафур Ғулом нашриёт уйи томонидан чиқарилган “Танланган асарлар”и ва Кибриё Қаҳҳорованинг “Чорак аср ҳамнафас” китоби бежирим дизайн ва қимматбаҳо қоғозда чоп этилган.
Ҳаёти давомида ўзининг партиянинг “онгли солдат”и эканини гапириб келган Абдулла Қаҳҳор ҳақида КГБ билан ҳамкорлик қилгани, бир қатор ижодкорларнинг умрига зомин бўлгани каби гаплар кўп тарқалган бўлса ҳам, унинг адабий танқид ва публицистик руҳдаги ёзувлари ўзбек мақоланавислиги тарихини безаганини тан олмоқ керак.
Берта Давидова вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек мусиқа санъати дарғаларидан бири Берта Давидова вафот этди. 1922 йилда Марғилон шаҳрида таваллуд топган Берта Давидова ўз вақтида “Шашмақом”, “Муножот”, “Фиғон”, “Сарахбойи оромижон”, “Самарқанд ушшоғи”, “Дугоҳ” сингари классик ашулаларни яратди ва ўзбек санъатида ўчмас из қолдирди. У “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган, ҳаёти давомида эъзоз-у эътиборда бўлиб келган.
17:00 - Абдуллоҳ Гул Туркия президентлигига номзод бўлди
Ҳозир Туркия Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири вазифаларини бажараётган Абдуллоҳ Гул мамлакат президентлигига қайтадан номзод бўлди ҳисоб. Кеча ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) Марказий Бошқарув Ҳайъатининг мажлисида шундай қарога келинди. Партия раиси, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ва Абдуллоҳ Гулнинг ўзи шундай қарор қабул қилинганини эълон қилдилар.
Маълумки, шу йил апрель ойининг охирида Туркия Буюк Миллат Мажлисида ўтказилган президент сайловига Абдуллоҳ Гул ягона номзод сифатида қатнашган эди. Аммо, Конституциядаги баъзи ноаниқликларни Конституцион Суд тарафидан ўз фойдасига шарҳ эттиролган мухолифатдаги сўлчи Жумҳурият Халқ Партиясининг (ЖХП) саъй-ҳаракатлари билан сайлов натижасиз тугагагач, эрта парламент сайловлари тайниланганди.
22 июлда бўлиб ўтган сайловда яна АТП ғалаба қозонди. Унинг парламентдаги жойлари сони яна ½ дан кўп, аммо биринчи турдаёқ ўз номзодини ўтказабилиши учун керак бўлган 2/3 дан кам бўлди. Апрелдаги сайловда ЖХПчилар сайловга қатнашмасдан парламент мажлисини кворумсиз қолдиришганди. Аммо ҳозир кворум масаласида муаммо чиқмаса керак. Чунки парламентда АТПга мухолифатчилик қиладиган ўнг қанот партиялари – Миллиётчи Ҳаракат Партияси ва курдларнинг Демократик Жамият Партияси президент сайловининг биринчи турини бойкот қилмасликларини аввалдан эълон қилганлар.
Демак, президент сайловининг биринчи тури 2/3 ли квориум билан бошланса, Абдуллоҳ Гул биринчи турда керак бўлган 2/3 + 1 овозни ололмаса ҳам, кейинги турда ½ + 1овозни бемалол олади ва президент бўлади.
Алоҳида эслатиш керакки, Абдуллоҳ Гул кенг жамоатчиликка диний қадриятлар билан бир қаторда миллий қадриятларга катта эътибор берувчи шахс сифатида танилган. Шунинг учун унинг ўзига қаршилик катта эмас. Ҳамма масала унинг хотини бошини ислом талабларига кўра ўраб юришида. Туркияда эса, расмий жойларда бундай шаклда бош ўраб юриш мумкин эмаслиги ҳақида махсус қонун бор. Агарда Абдуллоҳ Гул президент сифатида расмий қабулларга хотинии билан келса, сиёсий кризис чиқиши мумкин.
Бошдаги рўмол муаммонинг ташқи кўриниши. Унинг моҳияти яна ҳам чуқурроқ ўрганилиши керак. Шунинг учун, мамлакатнинг икки энг буюк (Бош вази ва президент) лавозимида диний қарашлари кучли бўлган шахсларнинг ўтириш эҳтимоллиги дунёвий давлат тарафдорлари ва Туркия армияси қўмондонларини катта ташвишга солмоқда.
Туркиядаги бу таранглик қандай ҳал бўлса ҳам, унинг натижалари бутун ислом дунёсига таъсир этадиган даражада муҳим бўлиши аниқ.