24 February 2012
22:32 -
Uzmetronom.com қутирдими ёки масхарабозликни давом эттирмоқда?
Агентлигимиз хатқутисига келган навбатдаги мактуб, Uzmetronom.com сайтида 22 февраль куни эълон қилинган “Ўзбекистоннинг иқтисоди: Ҳаммаёқ илма-тешик” (Экономика Узбекистана. Куда ни кинь – всюду клин) номли мақоладан бошқа нарса эмас экан.
Ўзбекистонда Ислом Карим раҳнамолигида демократик ислоҳотлар чуқурлашаётгани, хабарчиликда ҳам ислоҳотлар бошланиб, танқидий материаллар ёзишга рухсат берилаётганини намойиш қилиш ниятида яратилган ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтларидан бири Узметноромдаги бу мақолага “қутириш” деб баҳо бериш ҳам хато бўлмайди.
Мақола муаллифи Сергей Ежков ростдан ҳам қутирган одамдек ўз хўжайинларига ташланмоқда.
Унинг ёзишича, Ўзбекистонда қаёққа қараманг, ҳаммаёқ дабдала. Масалан:
- Сўнги ўн йилда нефть қазиб олиш ва газ конденсати ишлаб чиқариш 8 миллион тоннадан 3,6 миллион тоннага тушибди.
- Тошкент вилоятида 2011 йилда инсулин заводининг қурилиши бошланиши режалаштирилганди, аммо завод учун ҳалигача ер ҳам ажратилмаган,
- Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўтган йили 1,308 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилган, яъни ундан аввалги йилга нисбатан 6,6 фоиз кам,
- Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил натижаларига бағишланган мажлисида Ўзбекистон президенти Муборак газни қайта ишлаш заводида пропан-бутан қоришмаси чиқарадиган курилма ишга тушганини айтган эди, ваҳолангки, ишга тушмаган
ва ҳоказолар.
Қаранг, ростдан ҳам Ежков қутирган эмасми, у ҳукуматнинг назоратидан чиқиб, мустақил журналист бўлиб қолмадими? Йўқ. Аслида, иқтисоди чўкаётган Ўзбекистоннинг раҳбарлари энди ҳақиқатни одамлардан яшириб бўлмаслигини тушуниб, уларнинг ҳаёлини умумий масалалардан, режимнинг ўзига қарши бўлган фикрлардан, қанчалик муҳим бўлмасаин, иккинчи даражали, хусусий муаммоларга буриб юбориш билан шуғулланмоқдалар. Узметроном эса, ҳардоимгидек, уларнинг хизматида.
Акс ҳолда, у ҳам худди “Ҳаракат” агентлигининг мухбирлари каби, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкиб бораётганини кўрсатувчи маълумотларни одамларга билдириш, у маълумотларни анализ қилиш билан шуғулланарди.
Масалан, Ўзбекистоннинг бюджети ва Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмига оид халқдан бекитиб келинаётган рақамларни топиб, уларни бошқа мамлакатларнинг кўрсатгичлари билан солиштирарди ва мамлакатимизнинг ҳақиқий аҳволини халққа кўрсатарди.
Агар шундай қилса, бизнинг 21 февралдаги хабаримизда айтилгандек, Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми бўйича қўшни Қозоғистондан 6-7 баравар орқада эканлигини ёзарди. Ёки, уй-жой қуриш бўйича, яна ўша Қозоғистондан 1,5 баравар, банклар системасининг ривожланиши бўйича 15 баравар орқада эканлигимизни гапирарди.
Аммо, Ежков бундай қилмайди. Чунки, мамлакатмиздаги умумий аҳвол дабдала эканлигининг бош сабабчиси – Ислом Каримнинг шахсан ўзи эканлигини тан олишни истамайди. Тўғрироғи, бунинг учун юқоридан рухсат берилмайди.
Демак, унинг ҳозирги қилаётган иши Самарқанддаги ҳожатхоналарнинг ифлослигини танқид қилаётган сайтлар билан бир даражадаги масхарабозликдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения