25 February 2012
02:20 -
Жума номозодан кейин Қуръон китобининг ёқилишига қарши чиққан афғонлардан яна 12 киши ўлдирилди

Афғонистоннинг турли вилоятларида “Америкаликларга ўлим!”, “Яшасин Ислом!” деган бақиришлар остида юриш қилган намойишчилардан 12 киши Афғонистон аскарлари тарафидан ўлдирилган.
Покистонда ҳам шундай норозилик юришлари бўлди, дейилади хабарда. Покистон мусулмонлари “Агар сиз Куръонни ёқсангиз, биз сизни ёқамиз” каби шиорлар айтиб бақиришибди.
Ҳа,баъзи ибтидоий мусулмонлар Қуръоннинг ўзи муқаддас, унинг ҳар қандай нусхаси муқаддас бўлолмаслигини тушуниб етгунларича ҳали йиллар ўтади, бечора одамлар ўлимга кетаверадилар. Ибтидоийликдан чиқиш осон иш эмас.