24 February 2012
20:19 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни АҚШ элчиси зиёрат қилди, Ўзбекистоннинг элчиси қаерда?
АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Памела Спратлен бу мамлакат жанубидаги 2010 йил июнь воқеалари бўйича айбланиб, бутун умр озодликдан маҳрум қилинган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров билан 22 февралда қамоқхонада учрашгани 24.kg агентлиги тарафидан Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармасига (ЖИЭББ) асосланиб хабар қилинди. Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзининг ҳеч қандай айби йўқлиги, қонли воқеаларни мониторинг қилиб, видеокамераларга туширгани учун ўзидан қасд олинаётгани, гувоҳларни қўрқитиб, ўзига қарши кўргазмалар олишгани, Қирғизистонда ўзи каби ноҳақ жазоланганлар кўплиги, аммо халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ ҳеч нарса қилолмаётганини гапирибди.

Америкалик дипломат Қирғизистон судлари халқаро стандартлар доирасида ишлаши ўзлари учун муҳим эканлигини айтиш билан чекланган. Қолаверса, у нима ҳам қилоларди.

Шундай бўлса ҳам, Памела Спратленнинг бу зиёрати жуда муҳим воқеа, ҳуқуқ ҳимоячисига берилган буюк маънавий ёрдамдир. Ўзбеклар бунинг қадрига етиш шарт.

Аммо, Ўзбекистон нима учун ўзбек аслли Азимжон Асқаровнинг тақдири билан қизиқмайди?

Ўзбекистонда ҳокимиятни миллий демократлар қўлига тезроқ ўтказиш масаласи ҳар бир ўзбекнинг мақсадига айланиши керакмасми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону