18 February 2012
06:12 -
Сенсация: Покистон АҚШдан юз ўгириб Эронга бурилмоқдами?
Покистон Президенти Асиф Али Зардорий раислигида Исломободда ўтказилаётган Покистон, Афғонистон ва Эрон президентларининг йиғилиши охиридаги матбуот конференциясида, мезбон-президент кутилмаган баёнот ҳам берибди. Агар Эрон бошқа мамлакатларнинг ҳужумига учраса, дебди у, Покистон бутунлай Эрон тарафида бўлади.
Маълумки, Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатмаса, унга қарши ҳарбий куч ҳам ишлатилиши мумкинлигини икки мамлакат - Исроил ва АҚШ гапирмоқда. Ўн йиллардан бери АҚШнинг энг яқин ҳамкори бўлган мамлакатнинг президентидан бундай гапларни эшитиш сенсация бўлди дейиш мумкин.
Тўғри, ўтган йили 2 майда АҚШнинг хавфсизлик хизматлари Покистон ҳудудларида махсус амалиёт ўтказиб, Ал-Қоида раҳбари Усама Бин-Ладинни ўлдиришгандан бери, АҚШ-Покистон муносабатлари инқирозга кирган эди. Аммо, бугунги баёнотни Покистон АҚШнинг дўстидан душманига айланиш йўлидаги ўта кескин бурилиш дейиш мумкин.
Айни замонда, Покистон Эрон билан ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидан кетаётганини ҳам яшираётгани йўқ. Бугунги матбуот конференциясида айтилишича, Покистон ўзини Эрон билан боғлайдиган 900 километлик газқувури қуриш хусусида ҳам келишибди. Бу қувур орқали Эрон ҳар йили Покистонга 21,5 миллион кубометр газ бермоқчи, тўғрироғи, сотмоқчи.
Турли халқаро экспертлар Исроил бу йил ёз ойларида Эроннинг ядровий қурол яратиш мақсадида иш олиб бораётган марказларини бомбалаш эҳтимоллиги катта эканлигини айтмоқдалар. Ўз атом бомбасига эга бўлган Покистоннинг баёнотлари Исроилни ўйлантириб қўйишдан ташқари, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатларини ҳам ташвишга солиб қўйиши муқаррардир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения