18 February 2012
02:26 -
Туркманбоши-2 қайтадан президентлик курсисига ўтирди
Бугун Ашхободдаги Қурултойлар Саройида Қурбангули Бердимуҳамедов иккинчи марта президентлик лавозимига ўтириши муносабати билан расмий инаугурация маросими бўлди.
Анъаналарга кўра, янги сайланган эски президент қасамёд қилди, унга президентлик гувоҳномаси топширилди. Чет эллик меҳмонлар бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Маълумки, шу йил 12 февралда 7 нафар қўғирчоқ номзоднинг ҳам иштирокида ўтказилган сайловда Қурбангули Бердимуҳамедов 97,14% овоз олгани эълон қилинганди. Сайловда сайловчиларнинг 96,7 фоизи қатнашган. У бундан аввалги сайловда бор-йўғи 90% овоз олганди.
Демак, туркманлар Туркманбоши-2 дан рози, кейинги сафар у 100 фоиз овоз олса ҳам ажаб эмас. Бўйнидаги галстугини америкачасига боғлаши билан ўзини МДҲдаги президентлар ичида прогрессивроқ қилиб кўрсатишга уринаётган бу диктатор, ким билади, яна нималар ўйлаб топаркан.