18 February 2012
07:11 -
Бу ҳафта Нью-Йорк фондлар бозори учун омадли бўлди
Бунинг сабаби - Юнонистон ҳукумати оммавий норозиликлар ва касаба иттифоқларининг қаршилигига қарамасдан, ЕИ таклиф этган бюджет ҳаражатларини ва ҳатто минимал иш ҳаққини камайтириш масаласида керакли қадамларни қилганидир. Ҳукумат аввал мухолифат билан келишди, парламент уларнинг келишуви асосида тайёрланган қонунларни тасдиқлади. Еворопа молиявий кризисни ошиб ўтиш йўлида муҳим қадам қилган кўринади.
Айнан шундай воқеалар таъсирида бўлса керак, Нью-Йорк фондлар бозорида бу ҳафта илиқ шамоллар кезди. Кеча, яъни ҳафтанинг сўнги иш кунида Dow Jones индекси 46 поғонага (+0.36%) юксалди ва энди унинг қиймати 12950 бўлди.
Ҳафталик ўсиш эса яна ҳам жиддийроқ ўлчовда. Ўтган жума куни Dow Jones 12801 да тўхтаган эди, демак, бир ҳафталик ортиш 149 поғона бўлибди.
2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирози бошланмасдан олдинги даражага етиш йўлидаги 13 минглик психологик марра кейинги ҳафтада ўтилармикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения