18 February 2012
01:11 -
Қирғиз депутатларининг эс-ҳуши ўзбекларда, ўзбек миллати қачон жавоб беради?
Қирғизистон парламентидаги “Ор-Номус” партияси фракциясининг бугунги мажлисида депутат Турсунбай Бакир ўғли Қирғизистон Бош вазири Омурбек Бабанов билан ўзбек жамоасининг лидерларидан бири, ҳозир халқаро қидирувда бўлган Жаллолидин Саллахудинов ўртасидаги алоқаларни текширишни Бош прокурордан талаб қилибди. Маълумки, ҳозир “ҳақиқий” қирғизлар “ярим қирғиз – ярим курд”бўлган Омурбек Бабановга қарши компания бошлашди. Унинг ўзбеклар лидери билан ҳам қандайдир алоқаси борлиги ўртага чиқса, Омурбек Бабановни бемалол қирғиз душманига чиқара бериш мумкин.
Бугун яна бир дептуат ўзбекларни эслаб қолибди. Парламентдаги “Республик” партияси фракциясининг мажлисида гапирган депутат Чўлпон Султанбекова ўзбек мактабларида ўқувчилар Ўзбекистонда чиқарилган китоблар билан ўқитилаётганидан норозилигини билдириган. Унга кўра, Қирғизистонда ўзбекларни Ўзбекистонда чиққан, тожикларни Тожикистонда чиққан китоблар билан ўқитаётган мактаблар бекитиб ташланиши керак.
Маълумки, Қирғизистондаги ўзбеклар тўла тиз чўктирилган, улар тилларини қўйиб туринг, ҳаётларини ҳам муҳофаза қилишга қурблари етмайди. Бундай шароитда, Ўзбек миллати, биринчи навбатда, Ўзбекистон ўзбеклари қирғизларнинг миллатчи-фашистларини тўхтатиши керак.
Ўзбеклар жим тургани учун бутун миллат номидан бугун Юсуф Жума кечирим сўрамоқда:
Кечир оғам, синглим, болам, хешим менинг
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.
Шоир қилган ишни ҳали миллат қилмади. Кечирим сўраш – биринчи қадам. Қирғизистондаги ўзбекларнинг нидосига жавоб ҳам берилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения