18 February 2012
00:41 - Эртага Ўзбекистонда сайлов: Россия фуқаролари янги президент танлашда иштирок этадилар
Тошкент, Навоий, Зарафшон ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этилган сайлов участкаларида эрталаб соат 8 дан мамлакатимизда турли сабаблар билан юрган Россия фуқаролари ўз мамлакатларида ўтказилаётган президентлик сайлови доирасида овоз берадилар. Овоз бериш Фарғонада 25 февралга белгиланган. Россиянинг Тошкентдаги дипломатик корпуси бугун тарқатган хабарида нима учун турли минтақаларда овоз бериш турли кунларга белгилангани хусусида изоҳ бермаган, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону