18 February 2012
00:04 -
Президентнинг собиқ Давлат маслаҳатчиси Равшан Муҳиддинов 15 йилга кесилган
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг Сергели суди биносида ўтказилган мажлиси Президентнинг собиқ Давлат маслаҳатчиси Равшан Муҳитдиновга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинлабди. Бу ҳақда хабар қилган Озодлик радиосининг ўзбекча программаси собиқ маслаҳатчининг тижорий фаолият шуғуллангани, хусусан, акасининг хотини номига расмийлаштирилган меҳмонхоналар орқали ноқонуний даромадлар олиб келганига урғу берган.
Аввал Бош прокурор ўринбосари, сўнгра Адлия вазири (2007-2011 йиллари) бўлиб келган бу шахснинг каръерасидаги кўтарилиш ва шўнғишлар ҳақида “Ҳаракат” агентлиги ҳам бир неча хабарлар чоп этган.
Равшан Муҳитдинов “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш учун кураш авжига чиққан йиллари вазир эмасди. Аммо, эслатиш керакки, бу вазирлик ҳалигача қонун бўйича “Бирлик”га жавоб бергани йўқ, Равшан Муҳитдиновнинг вазирлик даврида ҳам жавоб бермаган.
Шу муносабат билан “ажаб бўлсин” демоқчи эмасмиз, лекин бошқаларга дарс бўлишини истардик.
Табиий, “Озодлик” радиоси мамлакатда бўлаётган воқеаларнинг сиёсий маънода бир-бирига боғликлигини кўрадиган ва уларни ёритадиган савияда эмас, шу сабабли унинг хабарида воқеанинг сиёсий тарафи умуман тилга олинмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения