14 February 2012
20:29 -
Севишганлар куни Гулнора Карим севги ва муҳаббат шайдоси бўлибди
Тузуккина ўзбекчани ҳам билмасдан ўзбек маликаси бўлишга даъво қилаётган Гулнора Карим ўзининг сайтига мумтоз шоирларимизнинг ғазалларини бугун, яъни14 февраль соат 18.00 га қадар йўллаган шахсга муҳташам ресторанда овқатланиш учун икки кишилик чипта ваъда қилибди.
Мирзо Бобур таваллуди муносабати билан эълон қилинган ўзига хос конкурс ғолиби нафақат ресторанда маза қилади, балки ўзи тушунмайдиган ғазаллар ишқибози бўлган хонимнинг эътиборига ҳам тушади.
Қизиғи шундаки, бу ҳақда хабар қилган шоу-бизнес оламини ёритувчи Интернет нашрлар, Ислом Карим томонидан Севишганлар кунини нишонлаш таъқиқланганига ишора қилиб бўлса керак, унинг қизи Гулнорага Бобур ва Навоий сингари улуғларимизнинг севги ва муҳаббат руҳи билан суғорилган шеърларидан намуналар тақдим этишни сўрашган.
Яхши, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонда қитмирлик шаклида бўлса ҳам, президенти танқид қилишгача борадиган мардлар пайдо бўлмоқда.