14 February 2012
22:38 -
Қозоғистон иқтисодий ўсишнинг секинлашганидан хавотирда, Ўзбекистонда бундай бўлиши мумкин эмас

Бош вазир саноатда ҳам ривожланиш сусайганини эътироф этган. Ваҳоланки, давлат раҳбари олдимизга иқтисоднинг ўсишини 7 фоизга чиқариш вазифасини қўйган, дебди у.
Энди кўз олдингизга келтиринг, Ўзбекистонда озгина орқа кетиш ҳам тан олиниши мумкинми?
Мана ҳозир мамлакат иқтисоди чўкмоқда, аҳолининг катта қисми чет элда мардикорлик қилмоқда, мутахассислар ҳам Россия ва Қозоғистонга қочишмоқда, биз ёқтирмайдиган Совет замонида Тошкент метролаштирилган бўлса, мустақилликдан кейин 2 тагина станиция қуришга қурбимиз етибди, қозоқлар янги шаҳар қурар экан, сўнгги йилларда Тошкентад биронта кўзга кўринадиган баланд қаватли бино қурилмади. Расмий хабарларга кўра эса, ҳамма нарса яхши, яна яхши бўлиши кутилмоқда.
Буларни қўйиб туринг, Бош вазирнинг номи тилга олинишини, унинг расми хабарларда берилишини кўз олдингизга келтироласизми?
Ўзбекистонда иқтисод эмас, мамлакат чўкмоқда.