14 February 2012
19:30 -
Ўзбекистон Фанлар Академияси оптималлаштириш ниқоби остида йўқ қилинмоқда
Президент Ислом Карим тарафидан имзолаган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида Фанлар Академиясининг тизимини оптималлаштириш, унинг фаолиятни самараларироқ қилиш ҳақида гап борса ҳам, аслида, мақсад аниқ - бу муассасани босқичма-босқич йўқ қилиш. Мазкур қарор шу йўналишдаги навбатдаги қадамдир.
Қарорга кўра, масалан, Фанлар Академиясининг Андижон-Наманган, Фарғона, Бухоро ва Жанубий минтқавий илмий марказлари мустақил муассасалар сифатида тугатилиб, маҳаллий университетларга қўшиб юборилади. Физика, физиология ва биофизика соҳасидаги бир қатор институтлар йўқ қилинади, улар бошқаларига қўшиб юборилади. Математика ва информацион технологиялар институти ҳам бекитилади, унинг бир қисми Миллий Университетга, бир қисми Тошкент Информацион Технологиялар Университетига қўшилади.
“Бирлик” Партиясининг раиси, информацион технологиялар бўйича профессор Абдураҳим Пўлат Фанлар Академиясининг қадамма-қадам бекитилишини табиий, ҳатто кеч қолган қадам деб ҳисоблайди. Бу ишни мустақилликнинг биринчи йилларидиноқ бошлаш, фундаментал илмий ишларнинг университетларда давом эттирилиши учун шароит яратиш, асосий мақсад қадамма-қадам Фанлар Академиясини бекитиш эканлигини очиқча айтиш керак эди.
Аммо, ҳозир университетларда ўқиш даражаси ҳам кескин тушиб кетаётгани маълум, демак, минг афсуски, илм-фаннинг ҳам аҳволи шундай бўлади.
Иқтисоди чўкиб бораётган мамлаатда илм-фаннинг ривожланишини кутиш ҳам мумкин эмас. Иқтисод чўкишининг сабаби эса, ярим коммунистик бошқарув усулига асослаган мавжуд режимдир. СССРнинг иқтисоди 70 йилда чўкканди, Ислом Карим бу ишни 20 йилдаёқ қилиб бўлди. Шундай экан, ҳамма нарсанинг давоси – режимни ўзгартириш бўлиб қолаверади.
Расмда – Ўзбекистон Фанлар Академияси президиумининг биноси.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения