11 February 2012
21:14 -
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон иккинчи марта амалиёт бўлди
Унинг ўтган йили 26 ноябрда тўғри ичагидан амалиёт бўлганини бошвазирлик матбуот хизматининг 28 ноябрь куни эълон қилинган расмий баёнотига асосланиб, биз ҳам билдирган эдик.
Бугун Туркия ҳукуматининг матбуот маркази Ражаб Эрдўғон иккинчи ва охирги марта 30 дақиқалик кичик амалаёт қилинганини билдирди. У ҳафтанинг сўнгида ишига чиқар экан. Бу билдириш ҳам, аввалгиси каби, амалиётдан 2 кун кейин қилиндими, ёки матбуот маркази оперативроқ ишладими, аввалгиси каби, Бош вазир яна тўғри ичагидан амалиёт қилиндими, маълум эмас.
Туркиянинг Европа Иттифоқи ишлари билан шуғулланадиган вазири Эгеман Бағиш Бош вазирнинг аҳволи жуда яхши эканлигини билдирар экан, бу воқеа ҳақида турли гап-сўзлар тарқалишини билган учун бўлса керак, қуйидагиларни ҳам айтибди: “Туркияда ўртани қориштиришни яхши кўрадиган қисмлар бор, улар дарҳол пашшадан фил ясашга ҳаракат қилишса керак”.
Аслида, бу масалада Туркиянинг вазири ноҳақ. Гап-сўзлар кўпайишига сабаб бўлган нарса – биринчи амалиёт ҳақида икки кундан кейингина хабар берилиши ва ўша кунларда Бош вазирнинг аҳволи тўғрисида кераклича маълумот тарқатилмагани.
Бировга ёқадими ёки ёқмайдими, замонавий демократик дунёда мамлакатнинг биринчи даражали раҳбарларининг соғлиғи ҳам фақат ўзининг шахсий масаласи ҳисобланмайди. Туркия ўзини замонавий ва демократик давлат ҳисобласа, бу принципларга риоя қилиши керак. Акс ҳолда, Шимолий Корея ёки Ўзбекистон даражасига тушиб қолиш жуда осон.