29 November 2011
04:23 -
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон операция қилинди
Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунлари Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон тўғри ичагидан амалиёт қилинди. Бу ҳақда бошвазирлик бугун расмий баёнот тарқатди. Ўта қисқа баёнотда амалиёт 26 ноябрь куни бўлгани, у муваффақиялии ўтгани, Бош вазирнинг аҳволи яхши эканлиги айтилган. Ражаб Эрдўғон шу ҳафтанинг сўнгида ишига чиқади.
Турк журналистлари бу хусусда бошқа маълумотлар ҳам топишди. Амалиёт Истанбулдаги Мармара Университетининг касалхонасида қилинган, ўша пайтларда касалхона феълан хавфсизлик хизмати ходимларининг қўлига ўтган, баъзи қаватларга бошқаларнинг кириши тақиқланган, хавфсизлик камералари ўчириб қўйилган. Бошқа касалхоналардан баъзи докторлар бу ерга олиб келинган. Амалиёт вақтида Соғлиқни сақлаш вазири Ражаб Оқдоғ ҳам шу ерда ҳозир бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения