11 February 2012
16:17 -
АҚШ президентини ўлдириш ниятидаги Улуғбек Қодиров айбини бўйнига олибди, собиқ “Эрк” фаоллари қачон бундай қилишади?
Ўзбекистон фуқароси бўлган Улуғбек Қодиров исмли йигит АҚШга 2009 йили ўқиш учун келиб, шу ерда қолиб кетгани ва АҚШ президенти Барак Обамани ўлдириш учун тайёргарлик кўраётган пайтда шу мамлакатнинг хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан ҳибсга олингани ҳақида Reuters агентлигига асосланиб, ўтган йилнинг 27 июлида хабар берган эдик.
Бугун америкаликларнинг бошқа бир хабар агентлиги - Ассошиэйтед Пресс - Улуғбек Қодировнинг адвокати Лэнс Беллга (Lance Bell) асосланиб ҳозиргина тарқатган хабарга кўра, кеча Алабама штатининг Бирмингем шаҳар судида Улуғбек Қодиров айбини тан олибди, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг топшириғи билан иш олиб борганини ҳам айтибди. У айбини тан олмасаю, аммо айби исботланса, бутун умр озодликдан маҳрум этилиши мумкин экан. У айбини тан олгани сабабли, АҚШ қонунлари бўйича, 30 йилгача қамақ жазоси олиши мумкин. Адвокатнинг фикрича, унга 15 йилдан ошмайдиган жазо берилса керак. Қамоқдан чиқиши билан у Ўзбекистонга депортация қилинади.
Бирмингемда яшайдиган ва Улуғбек Қодировни танийдиган мусулмонлар унинг президентни ўлдириш режалари борлигини эшитиб, ҳайрон бўлиб қолишибди. “Мен бунга ишонгим келмайди. У мачитга келарди ва унинг ўзини тутишида ҳеч қандай радикализм аломатлари кўринмасди”, дебди Бирмингем Мусулмонлар Жамиятининг президенти Ашфақ Тауфиқий.
Прокурор Жойс Ванснинг айтишича, маҳаллий мусулмонлар Улуғбек Қодировга қарши очилган ишни охирига етказишда ёрдамчи бўлишган.
Улуғбек Қодиров АҚШ президентини узоқдан туриб отиб ўлдириш мақсадида снайперлик милтиғи сотиб олиш ҳаракатида бўлган ва хавфсизлик хизмати ходимларининг тузоғига туширилиб, уларнинг агентидан M115A1 маркали милтиқ сотиб олаётган пайтда ҳибсга олинган.
Бу воқеа 1993-94 йиллари Истанбулда яшаётган “Эрк” партиясининг ўша пайтдаги раиси Салой Мадамин, “Эрк” газетасининг ўша пайтдаги Бош мухаррири Жаҳонгир Муҳаммад, партиянинг Қашқадарё бўлими раиси Юсуф Рўзимурод, партиянинг Сурхандарё бўлими раиси Номоз Нормўминларнинг ишларини эслатади, дейди “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат. Улар Қашқадарё вилоятидан олиб келинган 15 нафар йигитни террорчиликка ўқитишар ва бир кунда Ислом Каримдан қутилишни ҳаёл қилишарди. Ўшанда мен уларага: “Бу ишнинг демократларга тўғри келмаслигини қўйиб туринг, минглаб қўримачилари бўлган президентини ўлдириш осон ишми? Совет замонида ҳар 6 кишидан бири КГБ агенти деган гап юрарди, демак, сизлар ўқитаётган йигитларнинг 2,5 таси КГБчи. Улар чегарадан ўтар-ўтмас, ҳаммани тутиб берадилар. Шунда Ислом Каримга демократларга қарши кураш учун яхши баҳона топиб берган, демократиянинг оёғига болта урган бўласизлар” дедим, аммо эйфория ичида юрган бу шоввозлар гапимга киришмади. Номоз Нормўмин менга шахсан “Биз ҳуқуқ ҳимоячилиги каби ёш болаларнинг иши билан шуғулланмаймиз” дейишга борганди.
Кейинчалик Жаҳонгир Муҳаммад улардан айрилди, аммо ҳалигача ўша қилган ишлари учун пушаймон бўлганини, ундай йўллардан мутлақо воз кечганини расман очиқламади. Юсуф Рўзимуродов Салой Мадаминнинг укаси билан қамоқхонада ётибди. Номоз Нормўмин ва Салой Мадамин ўшанда Туркиядан қочиб қутилишди.
Ҳозир шу террорист-демократлар билан ҳамкорлик қилиш йўлига ўтган Обидхон Қори, Насрулло Сайид, Мўътабар Тожибой, Исмоил Дадажон каби аҳмоқлар ақл-ҳушларини қанча тез йиғиштириб олсалар, ўзларига шунча яхши бўларди. Бу гаплар Жаҳонгир Муҳаммад атрофида гирди-капалак бўлиб юрганларга ҳам тегишли.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения