06 February 2012
06:34 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Абдурасул Жумақуловнинг зафарли юриши давом этади”
Ўзбекистондаги бош муҳаррирлар, уларнинг олдига тушиб чопиб юрадиган мухбирлар, тобора макулатуралашиб бораётган газеталарни чоп этадиган ноширлар ва уларни тарқатадиганларнинг муттаҳамликлари ҳақида “Ёшлар” телеканалида намойиш этилган икки соатлик кўрсатув жуда кўпчиликнинг кўнглидаги гап бўлди. Албатта, бу кўрсатувдан сўнг, Масалан, айтайликки, Ўзбекистондаги ягона Мустақил газетанинг собиқ бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов бирдан тўғри йўлдан юрадиган бўлиб қолмайди – шу пайтгача қандай бўлса, шундайлигича қолаверади. Чунки, ҳозирги танлаган йўли қанчалик хатарли бўлмасин, барибир яхши йўл эканлигини у яхши билади.

У “Ҳуррият” газетаси Бош муҳаррирлиги вазифасига осмондан тушгандай бўлиб келди. Иш бошлагач, “Ҳуррият”нинг тиражи етти баробар ошди - ҳа! Буям етмагандек, газетанинг ҳажми икки баробарга кўпайди: Ҳамма ҳайрон!

Янгамнинг ошини ширин қилган акамнинг бозорлигидир деб бекорга айтишмаган. Абдурасул Жумақулов “Ҳуррият”нинг обунасини кўпайтириш учун узатган оёғини йиққан эмас. Телевизион кўрсатувда у бир ҳолат бўйича ўзини оқлаш учун “Фатҳиддин Муҳиддиновнинг топшириғини бажардим!” деди

Ваҳоланки, Ф.Муҳиддинов Президент Девонида ишласада, Бош муҳаррир тайинлаш, “Ҳуррият”нинг тиражини бир йилда ўн баробар, ҳажмини икки баробар ошириш имкониятига ҳам, ваколатига ҳам эга эмас эди.

Масалан, айтайликки, Чойхоначи Ф.Муҳиддиновга “Мана бу чойнакни Абдурасул Жумақуловга олиб боринг!” деди, холос.

Хўш, Абдурасул Жумақулов Тошкентнинг чойхоналарида бирдан қаёқдан пайдо бўлиб қолди?

Илгари Термиздан “Халқ йўли” газетасининг Бош муҳаррири эди. Газетанинг тиражи уч мингдан ошмаса-да, Бош муҳаррир ҳар йили икки марта хизмат машинасини алмаштирар эди.

Сўнг у “Халқ йўли” газетасига шифокорларнинг, касаба уюшмаларининг ва яна аллакимларнинг газеталарини тиркаб чиқара бошлади. У чиқараётган газеталар қанчалик кўримсиз бўлмасин, ҳисоб-рақамига тушаётган пуллар жуда кўпайиб кетди. Сўнг Абдурасул Жумақул ўша пулларнинг бир неча юз миллионини Тошкентдаги аллақандай ҳисоб-рақамларига ўтказиб юборди.

Ва ана шунинг учун Абдурасул Жумақулов Тошкентга йўл олгач ўрнига, яъни бирлашган таҳририятлар Бош муҳаррирлигига укаси Чори Жумақуловни тайинлаб кетди. Ваҳоланки, Чори Жумақулов деганингиз исми фамилиясини ёзса тўртта хато қиладиган, умрида биттагина мақола ёзмаган “Журналист”дир.

Гапни кўрингки, Абдурасул Жумақулов чойхўрликни жойига қўйгандан сўнг Термиздаги укаси Чори Жумақулов вилоят журналистлар уюшмасининг раиси этиб тайинланди: Ҳамма ҳайрон!

“Ҳуррият”да бозор билан боғлиқ жанжал чиққандан сўнг, телевизорда кўрганингиздек, Бош муҳаррир ҳамма айбни Ф.Муҳиддиновга юклади. Аммо, бу ака укани жиноий жавобгарликка тортиш учун барча асослар, тафсилотлар етарли бўлсада, ҳеч гап бўлмади. А.Жумақулов “Экоҳаёт” газетасига норасмий раҳбарлик қила бошлади. Аммо бу газетанинг молиявий имкониятлари Абдурасул Жумақуловга маъқул келмади. Шунда у Чойхоначидан яна аччиқроқ чой сўради. Шундай қилиб у “Фермер” журналининг Бош муҳарририга айланди…

Бу гаплар “Ёшлар” телеканалидаги кўрсатувда баён қилинган воқеалардан сўнг содир бўлганлиги диққатга сазовордир.

Биладиган одамлар Абдурасул Жумақуловни елкасига миндириб юрган одам Хайриддин Султонов эканлигини айтишади. Нима Х.Султоновнинг куни Абдурасул Жумақуловга ўхшаган…ларга қолибдими дейишингиз мумкин. Тўғри, лекин берган худога ҳам ёқар экан. Х.Султоновнинг эса худди Сиз билан бизникидек оғзи, ҳатто қорни ҳам бор! Агар чўнтагингиз кўтарса бундай амалдорларни ҳар мақомга ўйнатиш мумкин. Демак, Абдурасул Жумақуловнинг зафарли юриши узоқ давом этади. Ҳатто унинг Президент Девонига Хайриддин Султоновнинг ўнг қўли бўлиб бориши ҳақида ҳам тахминлар бор.

Парда НОРБОЕВ

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону