04 February 2012
23:10 -
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигини прокуратура босди
Шахсий манбалардан келган маълумотларга кўра, кеча, 3 февралдан Бош прокуратура, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тафтишчиларидан иборат гуруҳ Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги фаолиятини текшириш учун иш бошлади. Бунга шу йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ва 29-30 январь кунлари Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилган 1,5 соатли ҳужжатли фильм асос бўлган.
Фильмда журналистларнинг таъмагирлиги, даврий нашрларни тарқатиш, аудиторияни кўнгилочар газеталар эгаллаётгани масалалари танқид остига олинганди. Бу ҳол учун асосий айбдор сифатида Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбариятининг лоқайдлиги сабаб сифатида кўрсатилганди.
Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлигининг номини очиқламасликни истаган мулозими тафтишларнинг кенг кўламли олиб борилаётгани, мақсад агентлик раҳбарияти, айниқса Бош директор Бобур Алимов ҳамда унинг ўринбосари Рўзмат Сафоевларни жавобгар қилишга қаратилганини таъкидлади. Тафтишларнинг таҳририятлар, нашриёт ва босмахоналарда ҳам давом эттирилиши кутилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения