05 July 2007
03:00 -
23:30 - “Бирлик” тарафдорлари 53-54-чиларни шарманда қилишмоқда - Тошкентдан Қоҳирага авиайўналиш очилди - Ростов вилоятига икки мингдан ошиқ расмий мардикор йўл олади. "Бирлик" яна ҳақ чиқди 23:00 -

23:30 - “Бирлик” тарафдорлари 53-54-чиларни шарманда қилишмоқда
“Эркин юрт” сайти (www.erkinyurt.org) мухолифат партияларининг омма орасидаги рейтингини ўрганиш сингари савобли ишга қўл урганди. Рейтнингни ҳисоблашдаги “Исёнкор”нинг ғирромлиги ҳақида ёзганимиздан сўнг сайт маъмурияти ноинсофликка журъат қилмаяпти шекилли.
Бугун Тошкент вақти билан 23.30 да сайтда акс этган маълумотга кўра, 53-54-чиларни кейинги бир суткада тўрт киши қўллаб-қувватлаган ва уларга берилган овозлар сони, сайт юритувчиларининг ўзи аввал қўшиб қўйганларини ҳам ҳисобга олиб, 1533 дан 1537 га кўтарилган.
“Бирлик”ка овоз берганлар сони эса бир кунда 227 тага (908 дан 1135 га) ортди. Кўрамиз, “Эрк”чилар бу ҳолатга қачонгача бардош бераркин?!
Тошкентдан Қоҳирага авиайўналиш очилди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясидан маълум бўлишича, юртимиз авиалайнерлари энди қадимий Миср сари йўл олади. Куни кеча илк парвозни амалга оширган компания маъмурияти Ислом Каримнинг шаънига таҳсин ўқиб ётишибди. Гўё, авиакомпания Каримов яқинда Мисрга қилган сафаридан сўнг бундай саодатга ноил бўлганмиш.
Шунингдек, компания маъмурияти бугун Италия Республикасининг авиация маъмурлари билан ҳам Меморандум имзолашган. Келишувга кўра, Ўзбекистон учоқлари эндиликда монеликсиз Милан сари парвоз қилиши мумкин.
Ростов вилоятига икки мингдан ошиқ расмий мардикор йўл олади. "Бирлик" яна ҳақ чиқди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Исломов Ростов ўлкасида бўлиб, маҳаллий корчалонлар билан тиллашди. Ўзаро суҳбатлар чоғида Ўзбекистондан мазкур вилоятга икки мингдан ортиқ ўзбек фуқароларини жалб қилишга келишилди. Юртдошларимиз энди маъмурлар назорати остида ўлкадаги завод ва фабрикаларда ишлайди. Арзон ишчи кучи ростовликларни қандай қувонтираётган бўлса, қора қозон қайнатиш илинжидаги юртдошларимизни ҳам расмий мардикорлик шунчалик қувонтирмоқда, дейди мухбиримиз.
Юртдошларимизнинг бошқа ўлкаларга бу тарзда кетиши қувонадиган воқеа эмас. Аммо, ҳозирги шароитда бошқа йўл йўқ. Буни биринчи бўлиб тушунган ҳам “Бирлик” эди. Унинг 2003 йил май ойида ўтказилган қурутойида “Иқтисод соҳасидаги ноординар ечимлар” номли Баёнот қабул қилинган бўлиб, унда хусусан қуйидаги модда ҳам бор ("Ҳаракат" журнали, № 3 (42), 2003):
«Ўзбекистон аҳолисининг маълум қисмини давлатлараро шартномалар бўйича планли равишда ва давлатнинг ёрдами билан қўшни мамлакатларга миграция килиш масаласини кун тартибига олиб келиш лозим.»
Кўринишидан, Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик”нинг режаларини кечроқ бўлса ҳам амалга ошириш учун ҳаракат бошлади.
23:00 - Дунё Омбудсманлари Тошкентга келишади
Ўзбекстоннинг расмий оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, шу йилнинг 11 июлида Тошкентга Европа давлатлари ва Россия, Озарбойжон сингари мамлакатлар парламентларининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари (Омбудсманлари) келиши кутилмоқда. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси уюштираётган давра суҳбатида ана шу меҳмонлар ўзаро фикр алмашадилар. Учрашувда мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, суд ҳокимияти мутасаддилари, прокуратура ва илмий тадқиқот марказлари вакиллари қатнашиши ҳам кўзда тутлган.
“Союзнефтгаз” Ўзбекистонга йирик сармоя киритмоқчи
Бугун, 5 июлда Россиянинг “Союзнефтгаз” компанияси мамлактимиздаги газ заҳираларини тадқиқ этиш, газиб олиш сингари лойиҳалар учун 36 йил давомида 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизишини очиқлади. Бу ҳақда кечаги Сергей Иванов ҳамда Шавкат Мирзиёев учрашувида ҳам гап очилганди, дейди мухбиримиз. “Союзнефтгаз” кўз олайтираётган ҳудуд мамлакатимизнинг Жанубий Ғарбий Ҳисор минтақаси бўлиб, дастлабки тахминларга кўра, бу ҳудудда газ конденцати заҳираси жуда катта.
Ислом Тараққиёт Банки 15 миллионни кўкка совурдими?
Куни кеча пойтахтдаги Интерконтинентал меҳмонхонасида Ислом Тараққиёт Банки билан Ўзбекистоннинг Ипотека, Ўзсаноатқурилиш ва Асака банклари ўртасида шартнома имзолади. Битим шартларига кўра, Ислом Тараққиёт банки 15 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияларини очади. Мазкур маблағ қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт секторидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади. ИТБ маъмурияти ва Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов имзолаган Битимларни очиқлаш жараёнида мазкур банкнинг шу пайтга қадар юртимиз молия муассасаларига лойиҳаларни амалга ошириш учун 115 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган.