04 July 2007
03:00 -
23:30 - Швеция радиосида “Бирлик” лидерларидан Пўлатжон Охун билан суҳбат 23:00 - “Бирлик”нинг рейтинги кўтарилмоқда, “имконият” лўттибозларнинг қўлида бўлса ҳам 22:30 - Каримов Россия ҳукумати раиси ўринбосари Ивановни

23:30 - Швеция радиосида “Бирлик” лидерларидан Пўлатжон Охун билан суҳбат
Бугун Швеция Радиосининг Р1 каналида маҳаллий вақт билан соат 17 да “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлатжон Охун билан ярим соатлик сухбат берилди. Шу кунларда Ўзбекистонда, Шаҳрихондаги ўз уйида яашаётган Пўлатжон билан суҳбат телефон орқали ўтказилган.
Ўзбекистон расмийлари тахминан ярим йилдан бери “Бирлик”чининг муддати битган паспортини алмаштиришни пайсалга солаётганини аввалги хабарларимизда маълум қилгандик. Швеция радиоси журналистлари суҳбатни шу мавзудан бошлаб, кейин Ўзбекистондаги вазият ва мухолифатнинг планлари ҳақида кўплаб саволлар беришди.
Мухолифатчининг жавобларида Ўзбекистондаги вазият тўла очиб берилган. “Бирлик” бу йил бўладиган президентлик сайловида қатнашадими, қатнашса унинг номзоди ким бўлади деган саволга Пўлатжон Охун “Демократик мухолифатнинг номзоди сифатида “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат кўрсатилаётганини” билдирди.
Пўлатжон Охуннинг паспорти масалaсини нaзарда тутиб, Р1 каналининг журналисти “Сизга қандай ёрдам бериш мумкин” деб ҳам сўради ва шундай жавоб олди: “Швециянинг Европарламентдаги депутатлари Ўзбекистоннинг Брюсельдаги элчихонасига ва Ташқи ишлар вазирлигига хат билан мурожаат этишса яхши бўлар эди”.
Суҳбат давомида Пўлатжоннинг Швецияда яшаётган оила аъзоларига, хусусан Швецияда туғилган фарзандларига Ўзбекистонга келишга рухсат берилмаётгани ҳам тилга олинди. Гуманитар масалаларга сезгир бўлган швециялик журналистлар Ўзбекистон ҳукуматининг бундай ғайриинсоний ҳаракатларидан қаттиқ таъсирланганларини яширолмадилар.
23:00 - “Бирлик”нинг рейтинги кўтарилмоқда, “имконият” лўттибозларнинг қўлида бўлса ҳам
Куни кеча “Эрк”чиларнинг мўъжаз гуруҳи “Эркин юрт” сайтида мухолифатдаги партиялар рейтингига оид сўровнома юритаётгани ҳақида хабар қилгандик ва мухолифатнинг етакчиларини белгилаш “имконияти” сайт маъмурияти бўлган 53-54 чиларда бўлса-да, “Бирлик”нинг рейтинги ошаётгани ҳақида гапиргандик. Орадан бир суткадан ортиқ вақт ўтиб, шу дақиқаларда, яъни Тошкент вақти билан соат 23 да “Бирлик”ка овоз берувчилар сони 633 дан 908 тага кўтарилди. Шу вақт ичида “Эрк”нинг обрўйини эса икки киши сақлаб қолишга уринибди ва бу партияга берилган овозлар 1531 тадан 1533 тага кўтарилибди. Бу икки овоз эгаси ҳойнаҳой гуруҳ этакчиси Салой Мадамин ҳамда унинг содиқ навкари Отаназар Орип бўлса керак.
“Адолат”ни яна бир киши ўйлаган бўлса, ХДПни икки киши қўллаб-қувватлаган. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз, дейди мухбиримиз.
22:30 - Каримов Россия ҳукумати раиси ўринбосари Ивановни қабул қилди
Президент Ислом Карим Оқсаройда бугун Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Ивановни қабул қилди. Режимбошининг қабул чоғида россиялик мартабали меҳмоннинг ташрифидан мамнун экани, сўнгги кунларда араб меҳмонлар қабулбозлигидан чарчаган чиройи бироз ёришгани кўринди. Расмий маълумотга кўра, учрашувлар чоғида стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Битимларга урғу берилиб, ҳамкорлик риштаси икки мамлакат келажаги учун ҳам аҳамиятли экани эътироф этилди. Иванов мисолида Путиннинг меросхўрини кўраётган айрим доиралар Каримовнинг мийиғидаги табассумни катта оғанинг эътибори билан боғлашмоқда.
Оммавий ахборот воситаларига кўра, куннинг биринчи ярмида Иванов Тошкентдаги бизнес марказда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашган. Учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик битимлар имзоланган.
ШҲТ дипломатлари учрашувига ҳам Бишкек мезбонлик қилади
Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ержон Ошиқбоев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви 9 июлда Бишкекда ўтказилишини маълум қилди. Вазирга кўра, эртага Бишкекда мазкур учрашув ҳужжатларини тайёрлаш, имзоланадига битимлар лойиҳасини тайёрловчи гуруҳнинг мажлиси бошланади. Беш кундан сўнг ўтказиладиган ШҲТ дипломатлари учрашувида эса минтақадаги вазият, хавфсизлик чоралари, халқаро вазиятга доир мулоҳазалар муҳокама нишонида бўлади.
АҚШ мустақиллиги куни нишонланди
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчилиги биносида Қўшма Штатлар мустақиллигининг 231 йиллиги муносабати билан тантана ўтказилди. Маросимда Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари, вазирлар, шаҳар ҳокими, жамоатчилик вакиллари, дипломатик корпуслар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат намоёндалари иштирок этишди. Кечани элчиликнинг мутасадди вакили, соҳибжамол Дебора Жонс кириш сўзи билан очиб, навбатни АҚШнинг мамлакатимиздаги муваққат вакили Брэд Ҳенсонга берди. Дипломат йиғилганларни АҚШ мустақиллиги байрами билан қутлаб, мустақилликнинг қадри, тарихи ва бугунги кундаги аҳамиятига тўхталди. Сўнгра меҳмонларни мусиқа садолари остида камтарона зиёфатга чорлади.
17:30 - Россия подписала соглашение о защите узбекских мигрантов и реадмисии
Ряд межправительственных соглашений о сотрудничестве в сфере миграционной политики между Москвой и Ташкентом подписан в рамках рабочей поездки в Узбекистан первого вице-премьера РФ Сергея Иванова.
«Это межправительственные соглашения о сотрудничестве в борьбе с незаконной миграции, о реадмиссии (возвращении нарушителей в страну исхода), а также по защите прав трудящихся-мигрантов – граждан России и Узбекистан», – сообщил журналистам руководитель федеральной миграционной службы России Константин Ромодановский в Ташкенте в среду.
«То, что соглашения подписывают в пакете, – это самый важный позитив. Теперь появилась возможность комплексно решать проблемы в данной сфере», – сказал Ромодановский. // «Интерфакс»
16:00 - Дилмурод Саййид: Маънавий қийноқ ёки қонунни оёқости қилаётган раис хусусида (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 46, 4 июнь 2007)
Сарлавҳани ўқиган одам : “Ўзбекистонда нима кўп - раис кўп! Қайси тоифага мансуб раис хақида экан буниси?”-деган хаёлга бориши аниқ.
Ушбу мақола-суҳбатимиз Ўзбекистон Адвокатлари Ассоциацияси РАИСИ Баҳром САЛОМОВ ва шу тизимдаги айрим масъулларнинг ғайриқонуний ва ғайриинсоний бир ҳаракати хусусида!
Маълумингизки, ЎзР Адвокатлар ассоциацияси, Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати ва “Аргумент АNN” адвокатлик ташкилоти (фирмаси) муассислигидаги “Адвокат пресс” газетаси 2005 йил 24 ноябр куни савдо шахобчаларидан йиғиб олиниб, таҳририят фаолияти тўхтатиб қўйилганди. Бир йилдан ортиқ қилинган ҳаракатлар самара бериб, таҳририят шу муассислар ҳамкорлигида “Ҳимоя-жараён” номи билан (2007 йил 11 январда) қайта рўйхатдан ўтказилиб, фаолиятини тиклаганди. Газетада махсус мухбир бўлиб ишлаган тажрибали журналист Равшан БОБОМУҲАМЕДОВ бош муҳаррир этиб тайинланганди. Қайта рўйхатдан ўтган газетанинг илк сони шу йил 15 март куни нашрдан чиқарилди. Бир йилдан ортиқ югур-югур, асаббузарликлар таъсири ҳам бўлиб, янги бош муҳаррир шу йилнинг 12 апрел кунидан даволаниш ва касалхонада бўлган. Унинг ўринбосари (собиқ “Адвокат пресс” газетаси бош муҳаррири) Р.ГАПИРОВ ва бошқа ходимлар (бири Р.Гапировнинг туғишган укаси, бири Р.Гапиров таклифи билан ишга келган ходим ва ҳисобчи!) Р.Бобомуҳамедовнинг касаллигини яшириб, уни сабабсиз ишга келмаётганлиги ҳақида ёзма, асоссиз далолатномалар тузишиб, муассислар эътиборига ҳавола қилганлар. Ҳатто 3 май кунидан кейин ишга қабул қилинган ходим (эндиликда шу газета бош муҳаррири) С.Рустамов ҳам ўзи кўрмаган ва билмаган ҳолатлари юэасидан тузилган актларга имзо чекканлигини таъкидлайди.
Муассислар ўзларининг йиғинларида тузилган Далолатномаларнинг қай даражада қонуний ва асосли эканлигини суриштириб ўтирмай, газета бош муҳаррири Равшан Бобомуҳамедовни таклиф қилмай ёки ёзма огоҳлантирмай ИШДАН ҲАЙДАЙДИЛАР. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида биз Равшан Бобомуҳамедов билан яна бир бор кўришиб, суҳбатлашдик.
Д.С. -Равшан ака, ишдан ҳайдалганингиздан кейинги воқеаларга изоҳ бериб ўтсангиз.
Р.Б.- Биласиз, ўз вақтида “Қишлоқ ҳаёти” газетаси таҳририятида анча йил касаба уюшмасига ҳам раҳбарлик қилганлигим боис ҳозирда ўзимнинг бундай ғайритабиий тарзда ИШДАН ҲАЙДАЛИШИМ ҳола-тига ҳайрон бўлдим. Хуллас, 11 июн куни жаноб Б.Саломов қабулига кириб, ишдан ҳайдалишимга оид муассислар умумий йиғини қароридан кўчирма сўрадим. Саломов мени суҳбатга тортмоқчи эди, касал-хонага вақтида боришим зарурлигини, қолаверса, суҳбатга эҳтиёж йўқлигини айтиб, фақат қарор нусха-си учунгина келганлигимни билдирдим. У эса, ҳали қарор тайёрмаслигини, мен даволаниб бўлганимдан кейингина беришлигини айтди. Ўша кунлари бўлажак Съезд бўйича жуда банд экан. Шунингдек, съезд ўтгунича сабр қилиб туришимни, кейин агар рози бўлсам, ўринбосарликка тайинланишимни гапирди...
Д.С. –Балки бирор асослари бордир Сизни ҳайдашган?..
Р.Б. – Мен ҳам озми-кўпми, қонунларни тушунаман. Ҳеч маҳал даволанишда бўлган ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас. Чунки даволаниш вақти меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик даври ҳисобланади.
Д.С.-Бугун 2 июл! Сиз 12 апрелдан буён ишда эмассиз. Шу даврда даволанишда бўлганлигин-гизни асословчи ҳужжатларга эгамисиз?
Равшан Бобомуҳамедов жавоб ўрнига ёнида турган папкадан бир неча варақли тахламни олиб узатди. Бир-бир кўздан кечира бошладим: бешта касаллик варақаси: 12-28 апрел кунларига; 29 апрел-3 май кунларига; 3-19 май кунларига; 19 май-3 июн кунларига; 4-29 июн кунларига! 28 июн куни берилган йўлланмада эса, беморнинг ВККдан ўтиши таъкидланган! Қолган уч варақда қилинган муолажалар ва қўйилган ташҳислар ҳақидаги маълумотлар. Ва бу ташҳислардан баъзиси айнан муассислар томонидан қилинган ноҳақлик сабаб юзага келган касаллик бўлишига шубҳа йўқ!
Мен бу ўринда бирор изоҳ айтиб, муштарийнинг қимматли вақтини олишга тортиндим. Фақат…
Биз Ўзбекистондаги қийноқлар ва ғайриинсоний муносабатлар хусусида жуда кўп ёзмоқдамиз. Ва асосан бу битикларда ҳуқуқ-тартиботнинг ички ишлар, прокуратура тизимини танқид қилаяпмиз. Бироқ жисмоний қийноқдан ташқари МАЪНАВИЙ ҚИЙНОҚ ҳам мавжудлигини негадир жуда кам эътиборга оламиз. Менинг назаримда, Равшан БОБОМУҲАМЕДОВга нисбатан муассислар-Ўзбекистондаги нуфузли АДВОКАТЛИК бошқарувлари томонидан қилинган ғайриқонуний ушбу ҳаракат айнан МАЪНАВИЙ ҚИЙНОҚларга яққол далил бўла олади. Ва бунинг энг фожиали жиҳати мазкур ҒАЙРИИНСОНИЙ ҳаракат АДВОКАТЛИК тизимлари тарафидан содир этилганлигидир.
Кимлардир бу ҳолат бир неча муассис тарафидан йўл қўйилганлигига урғу бериб, Ўзбекистон адвокатлари ассоциацияси раиси масъулиятини чеклашга уринар балки. Лекин РАИСнинг хайрихоҳлиги жиҳати бизни юқоридаги шаклда сарлавҳа битишга мажбур қилди... Биз бу мавзуга яна қайтамиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения