03 July 2007
03:00 -
22:00 - ИИВ мулозимлар устидан маҳкама бошланди - Мамлактимизга Сергей Иванов келди(ми)? - Тошкентда янги завод ишга тушди 21:00 - Ёлғон сенсация: “Ўзбекистонда бир миллион қўшимча ишчи ўринлари яратилди!” - Режимбоши Ислом Банки

22:00 - ИИВ мулозимлар устидан маҳкама бошланди
Бугун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг етти мулозими устида суд жаранлари бошланди. Судланаётганлар ИИВнинг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Алишер Шарипов (ҳозир хорижга ғойиб бўлган дейишади, -Ҳаракат), “Постда - На посту” бирлашган таҳририяти собиқ Бош муҳаррирлари Азиз Эрназаров, Шуҳрат Муродов ва бошқалар бор. Улар йирик миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Бироқ бу ҳақда ҳозиргача расмий маълумот тарқатилмади, дейди мухбиримиз.
Мамлактимизга Сергей Иванов келди(ми)?
Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Сергей Ивановн бугун Ўзбекистонга келгани ҳақида гаплар тарқалди. Аммо улар расмий жиҳатдан ўз аксини топгани йўқ. Шундай бўлса-да, шошқалоқ журналистлар Ивановнинг ташрифи тафсилотларини тахминлашга ўтиб кетишди. Гўё, Иванов деганлари Муфодаа вазиримиз Руслан Мирзаев, ҳукуматимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев, ва ҳатто, Президент Ислом Каримов билан ҳам учрашармиш.
Тошкентда янги завод ишга тушди
Бугун Тошкентда Россиянинг "Сибирский берег" компанияси томонидан сухари, чипс, қуритилган денгиз маҳсулотлари, ёнғоқ аралашмаларини ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди. 2006 йилда умумий савдо айланмаси 191,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган бу завод Россия, Украина, Қозоғистон, Хитой, ва ҳатто, Австралияда ҳам ўз филиалларига эга экан.
Ўзбекистондаги заводга ётқизилган сармоя миқдори эса ҳозирча бир миллион АҚШ долларига тенглиги маълум бўлди.
21:00 - Ёлғон сенсация: “Ўзбекистонда бир миллион қўшимча ишчи ўринлари яратилди!”
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири вазифасини бажарувчи Актам Ҳайитов “Интерфакс” ахборот агентлигига мамлакатда сўнгги икки йилда бир миллион(!)дан ортиқ ишчи ўрни ташкил этилгани ҳақида гапирди. Ёлғондан тап тортмайдиган бу мулозимга кўра, ана шу ишчи ўринларининг 70 фоиздан ортиғи кичик бизнес ўринлари бўлиб, бу кўрсаткич мустақилликнинг дастлабки йилларига қараганда оламшумул ўсиш эмиш. Яъни, истиқлолнинг дастлабки йилларида ишчи ўринларининг 80 фоизини давлат сектори улуши ташкил этган.
Ҳозир, дейди вазир, жами иш ўринларининг 65 фоиздан ортиғини кичик бизнес вакиллари эгаллаган. Бир томондан вазирнинг гаплари рост бўлиши ҳам мумкин, чунки “Интерфакс” мухбири мамлакатдаги умумий ишсизликка оид савол бермаган. Агар шунча ишчи ўрни ташкил этилган бўлса ноқонуний меҳнат миграцияси нега сезиларли ўсаётгани билан қизиқмаган. Демак, вазирнинг гапларини ишсиз ҳамда ўзга юртларга нон излаб кетган юртдошларимиздан ташқари аҳоли нисбатига чоғиштириш мумкин. Аммо олибсотарлик ва ёввойи тижорат билан қора қозон қайнатаётган одамларни кичик бизнес вакиллари дейиш мумкинми?!
Режимбоши Ислом Банки президентини қабул қилди
Бугун президент Ислом Карим ўз резеденциясида Ислом Тараққиёт Банки президенти Аҳмад Муҳаммад Алини қабул қилди. Расмий хабарга кўра, бир неча кундан бери мамлактимизда бўлиб турган Осиёнинг нуфузли банкири ва Президент ўртасида қўшма лойиҳалар истиқболи ҳамда ҳамкорликка оид мавзуларда сўз борган. Президент йўлига бўлса-да, араб молиячиларининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ва улушига алоҳида тўхталиб, меҳмонни хушнуд этган. Амалда эса мазкур банкнинг мамлакатимиз тараққиётида деярли улуши йўқ.
Бозорда гўшт нархлари кескин кўтарилди
Тошкент шаҳри бозорларида бугун гўшт нархи кескин кўтарилди. Оддий мол гўшти шу пайтга қадар 3500-4000 сўм атрофида сотилган бўлса, бугун 5800 сўмгача ортди. Гўшт расталари олдида жиғибийрон харидорлар ва асабий қассобларни кузатиш мумкин, дейди мухбиримиз. Шаҳардаги Қўйлиқ бозори гўшт сотувчиларининг айтишича, бозор маъмурлари айнан Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг талаби билан мол гўшти 3500 сўм, қўй гўшти эса 3800 сўм сотилиши кераклигини таъкидлашган. Кушхоналарга милиция ходимлари жалб қилиниб, расталарда гўшт баҳосини бу миқдордан оширганларни ҳайдаб солишмоқда.
Аслида “халқнинг ғамини еётган” лўттибоз Бош вазирнинг бу талаби вилоятларда мол олиб келувчиларда кескин норозилик уйғотиб, шаҳарга келаётган моллар қайтариб олиб кетилмоқда. Натижада гўшт нархи кескин ошиб, оғирлик аҳоли гарданига тушаётир. Бир тарафдан қассобларнинг норозилигида ҳам асос бор: чунки молнинг таннархи ем, ҳашак қимматлиги боис ошиб кетган. Ҳукумат эса чегараларни ёпиб, сабзавот ва полиз маҳсулотлари нархини сунъий пасайтиргани каби гўшт нархини ҳам мўътадиллаштирмоқчи. Ҳарқалай, сайловлар олдидан амалга оширилаётган бу “саъй-ҳаракатлар” тужжорлар аҳволини қийинлаштирса керак.
9:30 - Эркинюрт сайти “Бирлик тарафдорлари оқимига учради
Бундан аввалги хабаримизда 53-54-чиларга оид Эркинюрт сайтида партияларнинг рейтингини ўлчаш мақсадида бўлса керак сўровнома ўтказилгани, аммо кўринишидан унинг натижалари сохталаштирилганини билдириб, ҳаммани у сайтга киришга ва истган партиялари учун овоз бериб, Ўзбекистондаги ҳақиқий сиёсий вазиятни ўртага чиқариш учун ёрдам беришга чақиргандик.
Чақириғимиздан кейин тўққиз соат ўтар-ўтмас, Эркинюрт сайти “Бирлик” тарафдорларининг кучли оқими остида қолди. Маълум бўлдики, шу вақт ичида у сайтга 327 ўқувчи кирган ва сўровномада қатнашган. Улардан 315 киши “Бирлик”, 5 киши “Эрк”, 4 киши ХДП учун овоз беришган. Яъни овозларнинг тақсимоти қуйидагича бўлган:
Адолат партияси – 291
Эрк партияси – 1531
ХДП – 86
Бирлик – 633
Фарқи йўқ – 273
Бу қисқа вақт ичида “Бирлик” учун овоз берганларнинг сони бошқаларга нисбатан жуда катта эканлиги, бу партиянинг Ўзбекистонда ягона мухолифат ташкилотига айланиб бораётганининг яна бир кўрсатгичидир.