02 July 2007
03:00 -
23:30 - Ҳаракат сайти маъмурияти: Эркинюрт сайтига кириб, сўровномада қатнашинг 21:00 - Тоҳир Йўлдошнинг икки афғонистонлик шериги қўлга олинди - Берлинда ЕИнинг Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияси очиқланди

23:30 - Ҳаракат сайти маъмурияти: Эркинюрт сайтига кириб, сўровномада қатнашинг
Шу кунларда АҚШнинг марказий штатлари бўйлаб оилавий саёҳатда бўлган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат у ерларда сони кун сайин ошиб бораётган ўзбеклар билан билан учрашгани, улар билан янги шароитда ўзбекча нон ёпишдан тортиб бугунги сиёсатгача бўлган мавзуларда суҳбатлар қилганини айтди.
Учрашувлардан бирида Канзас штатидаги университетда ўқийдиган бир студент йигит шундай савол ҳам берибди: “Яқинда Исёнкор сайтида сўровнома ўтказиб, унинг натижаларини қаллоблаштирган 53-54-чиларни роса шармандасини чиқардинглар. Зўр бўлди. Нега ўзингиз Бирлик ёки Ҳаракат сайтларида сўровнома ўтказиб, ҳақиқий аҳволни ўрганмайсизлар?”
“Бирлик” лидерининг жавоби қуйидагича бўлибди:
“Сўровномалар мустақил ташкилотлар тарафидан ўтказилиши керак. Тарафдор эса, истаса истамаса ҳақиқатни ўзи тарафдор бўлганлар фойдасига буришга ҳаракат қилади. Дунёнинг тажрибаси ҳам шундай демоқда – сўровномалар мустақил ташкилотлар тарафидан ўтказилади.
Исёнкор сайти нафақат 53-54-чиларники, балки “Бирлик” душманлариники, шу сабабли у ердагилар сўровномани ўз фойдаларига, демак, бизга қарши шаклда қалбакилаштиришга интилишди ва натижада шарманда бўлишди. Биз ҳеч бир вақт бундай қилмаймиз. Вақти келади, жамият фикрини ўрганувчи мустақил ташкилотлар пайдо бўлади. Бугун эса, мухолифат тишкилотларининг кучи, уларнинг халқ тарафидан қўллаб-қувватланиш даражасини билиш учун етарлича факторлар бор. Кўриб турибсизлар, Ўзбекистонда “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси тамом бўлди. Демак, халқ уларни истамайди. Юрт ташқарисидаги аҳвол ҳам шундай. Исёнкор сатидагаи сўровномалар шуни кўрсатди, юрт ташқарисида ҳам мутлақо кўпчилик биз тарафда.”
Шунда студентлардан бири Эркинюрт сайтида партияларнинг рейтингини белгиловчи сўровнома ўтказилаётгани, аммо Ўзбекистонда муҳим сиёсий воқеа – президент сайлови яқинлашиб келаётганига қарамасдан, охирги ойларда ҳеч ким бу сўровномага эътибор бермаётганини, у ердаги рақамлар мутлақо ўзгармаётганини эслатибди.
“Ҳамманинг олдида дарҳол ўша сайтдаги сўровнома натижаларини очиб кўрдик, - дейди Абдураҳим Пўлат. – Мен бундай сўровномадан мутлақо хабарсиз эдим. Унинг натижаларини кўриб, ҳамманинг олдида ростдан ҳам хахолаб кулиб юбордим. Чунки, аввалига ўзбекча эмас, русча саҳифаси очиладиган бу сайт ўқувчиларига “За кого бы голосовали?” (Ким учун овоз берардингиз?) саволини беришган экан, овозлар тақсимоти гўёки қуйидагича бўлибди (воқеа шу йил 25 июнда бўлган):
За Партию Адолат - 291
За Партию Эрк - 1526
За ХДП – 82
За Бирлик - 259
Нет дела - 272
Кулишимнинг сабаби ҳам аниқ. Бир маҳаллар Каримовнинг ёрдамида тузилган, Каримов режимининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшган, аммо, кейинчалик, раҳбарларининг сотқинлиги маълум бўлгач, мутлақо кўпчилик аъзолари “Бирлик”ка ўтиб кетган, ҳатто партия ичи фаолиятини олиб боришга қурби бўлмаган “Эрк”нинг 53-54-чилар фракцияси учун овоз берадиган мингдан ортиқ аҳмоқ ўзбек борлигига ишонмасдим. Бундай сайтга мингдан ортиқ одам кириши ҳам мумкин эмасди. Кўриниб турибдики, у сайтга ҳақиқий демократлар, яъни “Бирлик” тарафдорлари жуда кам киришади, “Эрк”ка берилган овозларни кўрсатувчи рақамлар эса, худди Исёнкорда бўлгани каби, сайт юритувчиларининг фантазиясининг маҳсулидир халос. Мен Канзас ва қўшни штатларда ўзим кўрган ўзбекларни бу сайтга кириб “Бирлик”га овоз беришга ва натижаларни кузатиб боришга чақирдим. Таниш-билишларига бу хусусда таълимот беришларини ҳам сўрадим. Аминманки, “Эрк”ка овоз берадига битта одам ҳам топилмайди, сайт юритувчилари эса, шароит ўзгарганини сезиб қолишлари билан фирибгарликларини қайтдан бошлашади.
Бугун, 2 июлда уйга қайтиб келгач, у сайтга кириб кўрдимки, сўровнома натижлари фақат “Бирлик”ка оид сатрдагина ўзгарган. Ўтган бир ҳафта ичида бошқа партияларга, жумладан, “Эрк” партиясига биронта овоз берилмас экан, “Бирлик” учун берилган овозлар сони 318 га етган. Яъни, биргина Канзас штатида яшайдиган ўзбекларнинг саъй-ҳаракатлари билан бир ҳафта ичида “Бирлик” учун 59 овоз берилибди”.
“Бирлик” раисининг бу гапларидан ҳаракат бошлаб, “Ҳаракат” сайти маъмурияти ҳамма ўқувчиларимизни Эркинюрт сайтига кириб (www.erkinyurt.org), у ердаги сўровномага қатнашишни сўрайди.
21:00 - Тоҳир Йўлдошнинг икки афғонистонлик шериги қўлга олинди
Куни кеча Афғонистон Миллий хавфсизлик вазирлиги мамлакат шимолидаги Сарипул шаҳрида террорга қарши ўтказган амалиёт давомида Ўзбекистон Исломий Ҳаркатининг икки фаоли — Қори Абдул Қодир ва Қори Ҳикматулло исмли кишиларни ҳибсга олган. Улар Афғонистоннинг Фарёб вилоятида туғилиб ўсиб, Покистоннинг Кветта музофотидаги лагерларда тайёргарликлардан ўтгани айтилмоқда.
Берлинда ЕИнинг Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияси очиқланди
Бугун, 2 июлда Немис тўлқини ахборот хизмати Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга нисбатан стретегияси маълум бўлди, деб хабар қилмоқда. Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайернинг фаоллиги билан тартиб берилган мазкур стратегия Иттифоқ дипломатиясининг янги йўналиши бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон билан музокаралар бирмунча қийин кечган мазкур учрашувга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Ташқи ишлар маҳкамаларининг раҳбарлари келишган. Фақат Ўзбекистондангина Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов ташриф буюрган.
Европа Иттифоқининг янги стратегияси айрим кузатувчилар томонидан танқидга учраётганлигига қарамай кўпчилик томонидан олқишлар билан кутиб олинмоқда. Танқидий фикрдагилар стратегияда Германия манфаатларининг устиворлиги, хусусан, мамлакат ташқи экспорти ҳажмининг тенг ярми энергетик ресурсларга тўғри келгани ҳолда Марказий Осиё билан юмшоқ муносабатда бўлинаётганини таъкидлашмоқда.
Аммо Европа Иттифоқи бу стратегияни ишлаб чиқиш мобайнида демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқлари масаласига ҳам етралича эътибор қаратганини эътироф этиш зарур. “Бирлик” партияси фаоллари эътироф этишганидай муносабатларни айни йўл билан тиклашдан ўзга чора йўқлигини тан олмоқ керак, дейди мухбиримиз.
Маҳаллий матбуот ЕИ-Ўзбекистон муносабатлари ҳақида гапиришга бошлади
Бугун, 2 июнда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Германиянинг «Фриеденздорф Интернейшнл» номли халқаро хайрия жамғармаси вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи ҳақида ёза бошладилар. Матбуотга кўра, дунёда каттагина нуфузга эга бўлган мазкур хайрия жамғармаси мутасаддилари ҳукумат томонидан илиқ кутиб олинган. Хусусан, Бош вазир ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Светлана Инъомова меҳмонларга Президент Ислом Каримовнинг кўп қиррали инсонпарвар сиёсати, хайрияпарварлиги хусусида сўзлаб берган.
- Жамиятингиздаги соғлом авлод тарбияси, ногиронларга тиббий-ижтимоий кўмак, оилага эътибор ва меҳнат жамоаларидаги ғамхўрликка яна бир марта амин бўлдим, - деди ҳукуматнинг меҳмондўстлигидан тўлқинланиб кетган делегация раҳбари Рональд Гегенфуртнер. Жамғарманинг турли вилоятларда кузатувлар олиб боргани ҳамда 50 нафар болакайга Германияда даволаниш саодати насиб этганини таъкидлади. Учрашув давомида мазкур жамғарма ва мамлакатимиз саховатчилари ўртасида бир неча халқаро лойиҳа амалга оширилиши, яна 87 нафар ногирон боланинг Европа клиникаларида даволанишига келишиб олинди.