29 June 2007
03:00 -
23:00 - Давлат департаменти элчисининг ташрифи нега сир тутилмоқда? - Тожикстон ҳарбий вазири Каримовнинг тегирмонига сув қуймоқчи - Ҳибс этиш ҳуқуқи судларга ўтди, аммо...

23:00 - Давлат департаменти элчисининг ташрифи нега сир тутилмоқда?
Бугун, 29 июнда интернет тармоғининг uzreport.com сайтида АҚШ Давлат департаментининг алоҳида топшириқлари бўйича элчиси Ж. Хенфорд бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистонга келгани ва Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидова билан 27 июнда учрашув ўтказгани маълумот пайдо бўлди. Аммо орадан бироз муддат ўтиб хабар сайтдан олиб ташланди. Мазкур маълумот асосида АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигига қўнғироқ қилган мухбирларимиз бу маълумотнинг ростлиги, аммо ташриф борасида ортиқча тафсилотлар айтилмаслигига амин бўлди. Ташриф якунлари бўйича алоҳида ахборот эълон қилинади, деди элчихона ходимаси.
Бироқ, дейди мухбиримиз, Олий Мажлис Омбудсмани котибиятига таянилган юқоридаги ахборот услуби Ўзбекистонда расман тарқатиладиган маълумотлардан бироқ фарқли. Мана аввал сайтга қўйилиб, сўнгра олиб ташланган ахборот матни:
" AQSh Davlat departamentining alohida topshiriqlari bo'yicha tayinlangan elchi qabulda bo'ldi
29.06.2007 09:29:40
27 iyun kuni xalqaro diniy erkinlik sohasida AQSh Davlat departamentining alohida topshiriqlari bo'yicha tayinlangan elchi janob J.Xenford Ombudsman qabulida bo'ldi, deb xabar beradi Inson huquqlari bo'yicha O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi vakili kotibiyati.
Tashrif buyurgan mehmonlar O'zbekiston Ombudsman insitituti faoliyatining turli jihatlari bilan tanishdi.
Elchi janoblari qabul uchun minnatdorchilik bildirdi, tashrifdan ko'zlangan maqsadlar haqida so'zleb berdi. Xususan, O'zbekiston terrorizm tahdidiga duch kelganligini qayd etib, mamlakat hukumati tomonidan terrorizmga qarshi ko'rilgan chora-tadbirlarni tushunishini ma'lum qildi. Shuningdek u e'tiqod erkinligi bo'yicha AQSh Davlat departamenti nuqtai nazarini so'zlab berdi.
Ombudsman e'tiqod erkinligi masalalari bo'yicha fuqarolarning shikoyatlari, mahbuslar huquqlarini himoya qilish bo'yicha ko'rilayotgan chora-tadbirlar to'g'risida so'zlab berdi. Elchi janoblari tomonidan berilgan savollarga Ombudsman batafsil javob berdi. Uchrashuv konstuktiv muhitda o'tdi.
Uchrashuvda AQShning O'zbekistondagi muvaqqat vakili B.Xenson, AQSh Davlat departamenti xodimi B.Keyts, AQShning O'zbekistondagi elchixonasi xodimlari, Insonning konstitutsiyaviy huquq va erkinliklariga rioya qilish bo'yicha komissiya a'zolari Yu.Nishinov va I.Savilyeva qatnashdi".
Тожикстон ҳарбий вазири Каримовнинг тегирмонига сув қуймоқчи
Тожикистон Мудофаа вазири Хайрулло Шералиевнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳарбий вазирларининг Бишкекдаги учрашувда берган баёноти Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мутасаддиларининг жонига оро кирди. Сайлов кампанияси олдидан Хайрулла Шералиевнинг Каримов режими қатағонлари учун дастак бўлиб келган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг мамлакатимизда фаоллашишини тахмин қилиши яқин орада диний ва виждон эркинлигига нисбатан репрессия хавфини муқаррар қилиб қўйди. Вазирнинг Афғонистон билан чегара зонасидаги вазиятга нисбатан хавфсизлик чорасини кучайтириш ҳақидаги мулоҳазаси орасида кетган бу гапни ўзбек расмийлари дастуриламал қилиб олса ажабмас.
Ҳибс этиш ҳуқуқи судларга ўтди, аммо...
Бугун, 29 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси "Қамоққа олиш бўйича санкцияларни судларга ўтказиш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳасини маъқуллади. Эндиликда шахсни қамоққа олиш ҳақидаги санкция ҳуқуқини прокурорлардан судьяларга олиб берувчи мазкур қонун талаби асосида "Прокуратура тўғрисида"ги, "Судлар тўғрисида"ги қонун ва Жиноят-процессуал Кодексига ўзгартиришлар киритилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения