19 January 2012
22:52 -
Эътиқод тутқуни доимий таъқибда (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №2, 19.01.2012)
Диний радикал оқимларга мансубликда гумонланган навбатдаги гуруҳ Қозоғистондан экстрадация қилинди. Бу борада Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 10-миттитуман 92/72 да яшовчи фуқаро Миновар Шерназарованинг яқинлари хабар қилди. Унинг 1978 йилда туғилган ўғли Шерзод ҳамда келини Хурсанд диний радикализмга алоқадорликда айбланмоқда. Бироқ улар билан бирга яна қанча гумондор мавжудлиги, терговлар қаерда ўтказилаётгани борасида маълумотлар йўқ. Қочқинларнинг илк гуруҳи — ўтган йил ёзида экстрадация қилинган 29 нафар юртдошимизга эса 5 йилдан 15 йилга қадар бўлган озодликдан маҳрум қилиш ҳукмлари ўқиб бўлинди.
2011 йилда жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси билан айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Файзуллахон Акбаров давлат чегараларини бузиб ўтиш айби билан қайта суд қилинди ва Сирдарё тумани суди томонидан унга яна 6 ойлик жазо муддати қўшиб берилди. Президент, халқдан кечирим сўраб, авф хатлари ёзаётганига қарамай жазо муддатлари ўзгармай қолмоқда. Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида яшовчи фуқаро — Сирдарё тумани суди томонидан ибодат либосида юрганликда айбланиб, жазога тортилган Манзура Каттахўжаевага Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ибодат либосининг стандарти йўқлиги, идорадагилар ҳам худди Манзура каби кийинишини айтиб, ачиниш билдиришди. Аммо юқори инстанция судлари унга нисбатан ўқилган қарорни бекор қилишмаётир.
Пойтахтдаги “Новза” масжиди олдида тўпланган оломон Умра зиёратига борши бўйича навбат ёзилишида ғирромликлар борлигидан ғазабда. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Т. Пўлат кўчаси 2-уйда яшовчи фуқаро Нурулла Латипов эса бир пайтнинг ўзида отаси, биринчи гуруҳ кўзи ожиз ногирони Мурод Латиповнинг амнистия мурувватидан бебаҳра қолаётгани, 8 йилдан буён Қизилтепадаги колонияда жазо муддатини ўтаётганидан норози бўлиб, мурожаат қилган. Маълум бўлишича, Нуруланинг опаси Мастура Латипова ҳам диний радикализм айби билан қамоқда. Оилага бериладиган ижтимоий ёрдамлар кесилган, ҳатто Мурод Латиповнинг қонуний пенсиялари ҳам тегишли ишончномалар мавжудлигига қарамай берилмаётир.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти турли мутасадди идораларга виждон асирлари тақдиридан хавотир билдириб, мурожаатлар билан чиқмоқда. Афсуски, уларнинг тақдирига бефарқ қолмаётган бирорта орган топилмаяпти. Жамият бу борадаги вазият хавотирли эканини эътироф этиб, мамлакат Парламентини аҳволни тадқиқ этишга чақиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения