19 January 2012
20:39 -
Дунёнинг энг катта Қуръони Карими Афғонистонда ёзилди
Афғонистоннинг Ҳаж ва Дин ишлари вазирлиги Қобулдаги Маданият марказида тақдим этилган 2,28 метрга 1,55 метр катталикдаги Қуръонни жаҳоннинг энг катта Қуръони Карими деб эълон қилди, дейилади турк матбуотининг Ал-Арабия агентлигига асосланиб берган хабарида.
Муҳаммад Собир Ҳедри исмли хаттот 9 нафар ёрдамчиси билан биргаликда 5 йилда тайёрлаган, оғирлиги 500 кг, саҳифалари сони 218 бўлган бу китиб ярим миллион долларга мол бўлибди. Унинг муқоваларини тайёрлаш учун 212 эчкининг териси кетибди.
Қуръон 2009 йилда ёзиб битирилган бўлса ҳам, унинг муқовалари ва уни тамоша қилишга қўйиш учун жой тайёрлашга яна салк ам уч йил вақт кетибди.
Шу пайтгача энг катта Қуръон сифатида Татаристонда тайёрланган 2 метрга 1,5 метрлик муқаддас китоб тан олинган экан.