27 June 2007
03:00 -
23:30 - Каримов маддоҳларига табрик йўллади 21:00 - Режимбоши ўз маддоҳларини хўрлади - Олий суднинг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди - Бахтиёр Жамолов узлатга юборилдими? - Афғонистон делегацияси мамлактимизга келди 11:30 - В Бишк

23:30 - Каримов маддоҳларига табрик йўллади
Аввалги хабаримизда Ислом Каримовнинг мамлакат оммавий ахборот воситаларининг касб байрами муносабати билан йўллайдиган анъанавий табрикка имзо чекмагани, бугун Миллий театр биносида ўтказилган тантаналар журналистларга татимагани хусусида хабар қилгандик. Буни қарангки, интернет тармоғи ва мустақил оммавий ахборот воситаларида бу хабарлар чиқа бошлагач, ҳукумат сайтларида Президентнинг қутлови матни пайдо бўлди. Сиёсати сингари феъли ҳам телба-тескари бўлган Каримовнинг журналистик фаолият ва матбуотда демократик плюрализм ҳақидаги ваъзхонлиги эртанги газетларни тўлдирса ажабмас.
21:00 - Режимбоши ўз маддоҳларини хўрлади
Бугун Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан маҳаллий журналистлар, ОАВ раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари Ўзбекистон Миллий театри биносига йиғилдилар. Анъанага кўра, ҳар йили президент Ислом Карим журналистларга табрик йўлларди. Бу қутловда байрамдан байрамгача бўлган стратегик вазифалар, хориждан бўлаётган “хуруж”ларга барҳам бериш сингари мажбурият юкланиб, табрик сўнгида журналист касби ва маҳаллий маддоҳлар улуғланарди. Бунга кўникиб қолган журналистлар бугун ҳам президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг қадамини пойлашди. Негаки, у режимбошининг маддоҳларга қутловини ўқиб эшиттириши керак эди. Бироқ маслаҳатчи келмади, айтишларича, Режимбоши журналистлар куни учун олиб кирилган табрикни имзоламай, улоқтирибди.
Каримов режимининг мафкуравий бўғинини мустаҳкамлаётган маҳаллий қаламкашлар бундай ҳурматсизлик ва хўрликдан ўзларини йўқотиб қўйишди, десак ишонаверинг, дейди тадбирда қатнашган мухбиримиз. Кўпчилик газеталар президентнинг табригини чоп этиш учун навбатдаги номерларини тўхтатиб туришганди. Йилнинг фаол журналисти танлови якунлари бўйича президент номидан топшириладиган қимматбаҳо совғалар харид қилиб қўйилганди. Таниқли хонандалар иштирокидаги концерт дастури режалаштирилганди. Тадбирда президент шаънига қасида ўқишга ноил бўлган қаламкашларнинг рўйхати қилинганди. Буларнинг барчаси президентнинг журналистларга табригидан сўнг амалга оширилиши ва бир йил давомида маҳаллий маддоҳлар шу тадбирнинг завқи билан яшашлари керак эди.
Ҳатто орият, ғурур нималигини билмайдиган бош муҳаррирлар, матбуот вазири ва таниқли журналистлар бу кутилмаган зарбадан довдираб қолишди. Байрам тантанаси бошланиши уч соат кутилганидан сўнг бир-икки ўрта миён хонанда чиқишиб, журналистларнинг кўнглини кўтаришга уринишди. Бироқ байрам байрамдай бўлмади. Журналистлар мудом соҳиби томонидан бошининг силанишига кўниккан жонивор сингари хўрлик ҳис қилдилар. Бироқ уларнинг қулликка маҳкум кўнглида метталлурглар, дўхтирларнинг касб байрами муносабати билан юбориладиган икки қаторлик табрикнинг раво кўрилмагани исён уйғотмади. Улар аста-секин уйларига тарқалишди.
Олий суднинг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди бугун навбатдаги пленумини ўтказди. Мажлисни бошқарган Олий суд раиси Бўритош Мустафоев судлов тизимидаги одилликнинг шарофати мамлакат президентининг зийрак сиёсати маҳсули эканини таъкидлади. Мамлакатимиз конституциявий суди мутасаддилари, Бош прокуратура раҳбарлари, ИИВ мулозимлари иштирок этган мазкур пленум “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳасини кўриб чиқди. Маълум бўлишича, ўтган йили судлар томонидан мазкур хилдаги 560 жиноят иши ўрганилиб, хулосаларга келинган. Мамлакатда содир этилаётган жиноятларнинг ҳар ўнтадан биттаси баданган тан жароҳати етказиш экан.
Бахтиёр Жамолов узлатга юборилдими?
Бундан бироз муқаддам Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Жамолов Навоий вилоятига прокурор этиб тайинланди. Узоқ йиллар Ўзбекистондаги сиёсий террорлар билан боғлиқ ҳодисаларни ажрим қилган бу шахснинг сарой атрофидан четлатилиши режим жиноятларини яширишга уринишми ёки тасодифий ҳол, буни англаш мушкул. Ҳарҳолда, қўйдай мулойим бу одамдан кўп марта сиёсий қарорларни суд йўли билан мустакамлашда фойдаланилди. Хусусан, Андижон қатлиомини ҳам. Аммо бу рутба Каримов режими устунларидан бири бўлган Зокир Алматовнинг жияни Нуриддин Тошматовга топширилиши ҳукуматнинг сиёсий қарорларни суд орқали мустаҳкамлашда унча-мунча режалари мавжудлигини кўрсатади.
Афғонистон делегацияси мамлактимизга келди
Кеча, 26 июнда Афғонистон Ислом Республикаси энергетика ва сув ресурслари вазири Муҳаммад Исмоилхон бошчилигидаги делегация мамлакатимизга келди. Энергетика, асосан, электр энергияси илинжидаги бу афғон расмийси “Ўзбеэнерго” давлат акциядорлик компанияси раиси Ботир Тешабоев билан музокаралар олиб борди. Учрашувда Афғонистонга экспорт қилинадиган энергетика ресурслари ва ҳажмини кенгайтириш борасида сўз борди. Вазирнинг бошқа расмий идоралар билан музокара олиб боргани ҳақида эса ҳозирча маълумот йўқ.
Ўзбекистон-Афғонистон муносабатлари деярли йўқ даражада бўлгани билан бу қўшни мамлакатга каттагина ҳажмдаги электр энергияси етказиб берилади, дейди мухбиримиз. Бошқарувида давлат ҳокимиятининг роли паст бўлган Афғонистон билан норасмий алоқалар йўлга қўйилган. Хусусан, Шимолий Афғонистонга генерал Абдурашид Дўстумнинг таъсири ва саъй-ҳаракатлари эвазига электр энергияси сотилади. Шу сабабдан мамлакатимизнинг жанубий вилоятлари қишда деярли электр энаргиясидан маҳрумдир. Аммо Ҳайратон-Сурхон подстанциясининг қурилиши якунланиши билан бу миқдор расмий жиҳатдан ҳам яна-да ортади.
11:30 - В Бишкеке открылось заседание министров обороны ШОС
Заседание совета министров обороны стран-участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) открылось в киргизской столице. Россию представляет глава оборонного ведомства Анатолий Сердюков.
Открывая встречу, министр обороны Киргизии Исмаил Исаков отметил, что, помимо «традиционного обмена мнениями по актуальным проблемам мировой и региональной безопасности», предстоит обсудить и подписать соглашение о проведении совместных антитеррористических военных учения «Мирная миссия- 2007». По итогам заседания совета планируется подписание совместного коммюнике. Ожидается, что министров примет президент страны Курманбек Бакиев. // ИТАР-ТАСС