16 December 2011
03:43 -
Туркия Бош вазири амалиётдан кейин биринчи марта парламентга келди
Икки ҳафта аввал тўғри ичагида амалиёт ўтказилган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон шу кунгача турли чет эллик меҳмонларни ўз уйида қабул қилган вақтларидагина жамоатчиликки кўринар эди. У бугун биринчи марта мамлакат парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисининг янги йил учун бюджет қонуни лойиҳасини муҳокама қилган йиғилишига келди. Эслатиб ўтиш керакки, Туркияда Бош вазир парламент аъзоси бўлиши шарт.
Расмий хабарларда бир қатор вазирлар, депутатлар ва ҳатто мухолифатнинг депутатлари Бош вазирнинг олдига келиб, унга соғлик тилашгани, Бош вазир қисқа вақтдан кейин мажлисни тарк этгани билдирилди. Мажлисдан чиқиб кетаётганда Ражаб Эрдўғон журналистларнинг соғлиғи ҳақидаги саволга “Жуда яхшиман” деб жавоб бериш билан чеклангани ҳам айтилмоқда.
Биз ҳам Ражаб Эрдўғоннинг жуда яхши бўлишини истаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения