16 December 2011
03:06 -
Владимир Путин телевидение орқали жонли мулоқот ўтказиб, Ислом Каримнинг ҳолига тушганинии намойиш қилди
Бугун Россиянинг ҳақиқий хўжайин, аммо, расман бор-йўғи Бош вазир Владимир Путин давлат телеканалларидан бирида мамлакат фуқаролари билан “жонли мулоқот” ёки “тўғридан-тўғри учрашув” деб айтса бўладиган телешоу ўтказди. Ҳеч шубҳа йўқки, бундан тадбир ўтган шанба куни Москва марказидаги Болотний майдонида ўтказилган, сал кам юз минг киши иштирок этгани иддао қилинаётган митингга жавоб тариқасида уюштирилган.
Россиянинг либерал матбуоти ва Ғарбнинг ҳамма оммовий ахборот воситалари бу митинг Путиннинг тахти лиқиллаб қолгани, у 2012 йил 3 март куни бўладиган президент сайловини ютолмаслигининг илк кўрсатгичи деб баҳоладилар. Путиннинг мақсади – бугунги телемулоқот орқали бу шубҳаларни бартараф этиш, оддий руслар олдида ўзини аввлгидек кучли лидер қилиб кўрсатиш бўлган.
Агарда бу “мулоқот” ростакам “жонли мулоқот” бўлганда эди, энг камида, ўша норозилик митинги қатнашчиларидан ҳам саволлар бўлган бўларди. Ва бундай саволларда Путиннинг “Бирлашган Россия” партияси, мухолифатчилар тарафидан айтилаётганидек, “Ўғри ва муттаҳамлар партияси” деб тилга олинарди. Бундай саволлар бўлмади, демак, бугунги жонли мулоқот – масхарабозликдан бошқа нарса эмас.
Бу “мулоқот”дан асосий хулоса қуйидагича. Владимир Путин, худди Ўзбекистон президенти Ислом Карим каби, ўз мамлакатида либерал сиёсий ислоҳотлар олиб бориш ниятида эканлигини кўп гапирган бўлса ҳам, буни ишончли равишда кўрсатолмади. Унинг гаплари, яна Ислом Каримнинг сўнгги ойларда гапираётган гаплари каби, лўттибозлик каби кўринди.
Шубҳа йўқки, амалда ҳам шундай. Путин саросимада, аммо, тахтини ҳеч кимга бериш нияти йўқ, бундан ҳам муҳими, ҳозирча келажак учун аниқ стратегияси йўқ.
Ислом Карим шундай масхарабозлик ва лўттибозлик билан ҳозирча тахтда ўтиравериши мумкин, чунки, мухолифат ҳали кучсиз. Бироқ, Путин бундай қилолмайди, чунки, ўтган шанба куни бўлиб ўтган митингда мухолифат “тиши”ни кўрсатиб бўлди. Энди Россияда эскича яшаш мумкин эмас.
Хуллас, Путиннинг халқ билан жонли мулоқоти унинг келажаги ҳақидаги асосий саволларга жавоб бермади. Воқеалар ривожини кузатиб боришдан бошқа йўл йўқ.
24 декабрга белгиланган мухолифатнинг митинги Путиннинг бугунги мулоқотига жавоб бероладими ёки йўқ. Ҳамма гап шу ерда.