16 December 2011
04:39 -
Сенсация: Ўзбекистон Сенати президент ваколати муддатининг қисқартирилиши ҳақида тушунтириш берди
Маълумки, шу йил 5 декабрда Олий Мажлиснинг юқори палатаси Ўзбекистон президентининг конституцион ваколатлари муддатини 7 йилдан 5 йилга тушириш ҳақида конституцион қонун қабул қиллган эди. Ўзбекистон каби диктатураларда мавжуд қонунларни диктаторнинг истаги йўналишида ўзгартириш ўта осон иш бўлгани сабабли – қонунларга ҳеч ким ортиқча эътибор бермайди. Аммо, сўнгги йилларда Ислом Каримнинг эс-хуши тахтда ўтириш муддатини узайтириш бўлгани сабабли, Сенатнинг бу қарори ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлди.
Бу ўзгартиришнинг асл мақсади нима, деган савол ҳаммани қизиқтиришга бошлади.
Ниҳоят бугун бу саволга жавоб берилибди. Ўзбекистонда тарқатилган хабарларга кўра, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитаси раиси Светлана Ортиқова қаердалиги айтилмаган жойда бу хусусда баёнот бериб, “Президент, парламент ва ҳукуматнинг 5 йилдан фаолият кўрсатиши ҳокимият тармоқларининг самарадорлигини оширар” эмиш.
“Оламшумул” баёнот берган сенатордан сўраш керак эди, шундай экан, нима учун яқиндагина президентининг ваколат муддати 5 дан 7 йилга чиқарилган эди? Сенаторларни ақли энди киришга бошладими? Эртага яна тескари қадам қилинмайдими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения