11 December 2011
12:25 - Ўзбекистонда ҳам ишлаётган Tethys Petroleum Тожикистонда нефть ва газ топди
Tethys Petroleum Limited (Тетис Петролеум Лимитед) ширкати Ўзбекистонда иш олиб бораётгани, у яқинда ўзбек ҳамкасблари билан англашув меморандуми имзолаганини расмий хабарларга асосланиб “Ҳаракат” агентлиги ҳам билдирганди.

Тожикларнинг Asia-Plus агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, бу ширкат Тожикистонда ҳам иш олиб бормоқда. Британия-Тожикистон қўшма корхонаси бўлмиш “Тетис Сервисис Таджикистан Лимитед” шу йил кузда Тожикистоннинг жанубида нефть заҳиралари топган. Бу ерда кунига 600 баррель нефть чиқарилишини билдирган корхона вакили нефтнинг нархи ва у кимга сотилаётгани ҳақида маълумот беришни истамабди.

Бу ширкат Қозоғистонда ҳам ишлар олиб бораётгани ҳақида хабарлар бор.

Жаҳонда унчалик маълум бўлмаган бу ширкатнинг Марказий Осиёга кириб келиши диққатга сазовор воқеадир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону