11 December 2011
06:37 -
Испаниядан сотиб олинган иккинчи тезкор поезд етиб келди, шубҳали гап-сўзлар кўпаймоқда
Ўзбекистон президентининг шу йил 5 январдаги қарори асосида Испаниядан 2 дона (!!) тезюрар поезд сотиб олинганди. Афросиёб (Afrosiyob) номи берилган поездларнинг бири ёзда Тошкентга олиб келиниб, куздан бошлаб йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Табиий, аввал ваъда қилингандек, Самарқандга Тошкентдан сал кам 2 соатда эмас, 4 соатчада бормоқда.
Кеча Испаниянинг Patentes Talgo S.L ширкати тарафидан яратилган тезкор поезднинг иккинчиси ҳам Санкт-Петербург орқали рус локомотивларининг ёрдамида Тошкентга олиб келинибди. Синовлардан кейин у ҳам Тошкент-Самарқанд маршрутида хизматга киради.
Аммо, ҳозир бу тезкор поездлар замонавий талабларга қанчалик жавоб бериши, унинг сотиб олинишида президентнинг қизи Гулнора Каримнинг қандай роли борлиги ҳақида гап-сўзлар кўпаймоқда. Уларга кўра, испанлар эскириб қолган бу поездларни жаҳон базорида сотолмагандан кейин, пора бериб, Ўзбекистонга сотганлар. Поезд сотиб олишдек оддий бир ишга мамлакат раҳбарининг қарори чиқарилгани ҳам бу гап-сўзлар атрофидаги шубҳаларни тасдиқлайди. Вақти келади, бу воқеа атрофидаги ҳаммa ўйинлар очилади.