23 November 2011
03:33 -
«Тетис Петролеум Лимитед» Ўзбекистонда маҳаллий ҳамкасблари билан англашув меморандуми имзолади
Бу ҳақда мамлакатимиздаги бир қанча газеталар йирик мақолалар чоп қилишган. Британиянинг машҳур ширкати “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси билан имзолаган меморандумда “Тетис”нинг мамлакатимиз ҳудудида нефть-газ заҳираларини тадқиқ этиш, қидирув ишларини олиб боришга келишилган. Лойиҳага кўра, кейинги йилнинг майига қадар тарафлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган музокаралар боради.
Дунёга таниқли ширкатнинг минтақавий филиали ижрочи директори Мамук Мурджикнелига кўра, бугунги англашув Меморандуми истиқболи шерикликка йўл очади. Ширкат Ўзбекистон билан манфаатли алоқалардан умидвор, ишлар ўхшаса мамлакатга йирик сармоя киритилади.