11 June 2018
14:40 - Бечора Шавкат Мирзиё кўприк масаласида Тошкентда шарманда бўлганди, халқаро савдо масаласида Циндаода шарманда бўлибди

Шу йил 5 июндага “ЎзАга савол: Шавкат Мирзиё Тошкентда кўприк қурилиши билан танишибди, ватан ва миллатнинг ғариб аҳволи билан қачон танишади? Қачон уларни тузатади?” сарлавҳали хабаримизда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қандай шарманда бўлганини қуйидагича кўрсатиб берган эдик:

«Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё шу кунларда Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида қурилаётган кўприкни бориб кўрибди, қурувчилар билан мулоқот қилибди ва ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайдиган оламшумул маслаҳатлар берибди: “Янги кўприклар сифатли, жуда пухта бўлиши керак. Бунинг учун эса ўз ишимизга фидойилик билан ёндашиб, кўприксозлик бўйича илғор хориж тажрибасини ўрганиб, тажриба алмашиб боришимиз зарур.” Куласизми, йиғлайсизми, Шавкат Мирзиё кўприклар сифатли, жуда пухта бўлиши кераклигини билар экан.»

Ростдан ҳам ЎзАнинг бу хабари бечора Шавкат Мирзиёнинг шармандасини чиқаргани шубҳасиздир. Аммо, ҳаёт кўрсатмоқдаки, одам табиатан бечора бўлса, ҳар бир ерда шармандаси чиқаверади.

Мана, кеча яна ўша тожиклар режимининг бошқа қўғирчоқ ахборот воситаси бўлган Gazeta.uz Интернет нашри билдиришича, Шавкат Мирзиё Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларида савдо алоқаларини кенгайтириш ташаббусини илгари сурибди. Куласизми, йиғлайсизми? Дунё глобаллашаётган 21 асрнинг сифатларидан бири – халқаро савдонинг кенгайиб бориши-ку.

Халқаро савдо системаси яратиб бўлинди ҳам. Уни янада яхшилаш керак ва шарт. Бу хусусда катта савдо системасига эга мамлакатлар маслаҳатлар берсалар, ҳамма уларга қулоқ солади. Аммо, қашшоқ ва қолоқ Ўзбекистоннинг, яъни аҳолининг ўртача ойлиги билан ҳатто қўшни Қозоғистондан 10 баравар орқада бўлган, чет элдан керакли нарсалар сотиб олишга ҳам пули бўлмаган Ўзбекистоннинг президенти бир тийинга қиммат маслаҳатлар билан, масалан, Циндаода айтганидек, экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш маслаҳати билан билан чиқса, унга ким эътибор беради?

Яхшиямки, ўзбекларга мамлакатдан чиқиш визасини ҳам бекор қилмаётган Шавкат Мирзиё импорт-экспорт йўлидан божхоналарни олиб ташлаш таклифини ўртага отмабди. У бундай таклифни ШҲТнинг кейинги саммитида қилса керак. Ана ўшанда унинг устида яна кулволамиз.

Хуллас, бечора президентимиз Шавкат Мирзиё ҳамма ёқда шарманда бўлмоқда, кўприкларни сифатли ва пухта қилиш масаласида ҳам, экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш масаласида ҳам.

Бундай президент билан келажагимиз йўқ. Халқ майдонларга чиқиб, Шавакт Мирзиёдан Ўзбекистон давлати ва ўзбек халқини ғариб аҳволдан олиб чиқиш устида ўйлашга мажбур қилиши керак. Бошқа йўл йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону