Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Gazeta.uz сайти ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиё 7 июнь куни ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолабди.
Дастур концепцияси давлат раҳбарининг май ойида Андижон вилоятига уюштирган сафари вақтида тақдим этилган экан, 10 июндан айни шу вилоятда дастурни амалга ошириш бошланармиш. Андижон вилоятида ҳудудий дастурни молиялаштиришга Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан жалб қилинадиган хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилармиш.
Дастурда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш кўзда тутилганмиш.
21 аср реаликларини билмайдиган ва тушунмайдиган одамлар учун Шавкат Мирзиёнинг Ўзбекистонни давлат сифатида ўлдириш учун бошлаган бу иши, аслида, давлат ва миллатга нисбатан ЖИНОЯТдир. Ўтган асрдаёқ давлатларнинг ривожланиши катта бойларнинг нвестициялари ҳисобига бўлган, ҳозир эса, бу нарса - дунёда тан олинган оддий ҳақиқат.
Ҳар бир оилани хусусий тажбиколрликка судраш, иқтисодиётни ўлдиришдир, ўрта асрларга қайтишдир. Бизда майд-чуда хусусий тадбиркорликка рухсатни ҳаромий Ислом Карим бериб бўлган, аммо катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратилишга эса атайлаб йўл берилилмаган. Шу сабабли, Ўзбекистон аҳолининг ўртача ойлиги бўйича МДҲда ҳам охирги ўринда турибди. Чунки, МДҲнинг ҳамма давлатлари тўла бозор иқтисодиётига ўтиб бўлдилар, шу сабабли биздан олдиндалар.
Ҳар соҳада бўлганидек, бу ерда ҳам ўзимизни Қозоғистон билан солиштирайди. Қозоғистонда 6 нафар расмий доллар миллардери ва тахминан 40 нафар бойлиги 100 миллион билан 1 миллиард доллар ўртасида бўлган бой, яъни инвестор бор. 6 миллиардернинг 2 нафари Ўзбекистонда бизнес қилиб бўлмаслигини ўз вақтида тушуниб, Қозоғистонга кетиб қолган ўзбеклардир - Фаттоҳ Шодиев ва Aлижон Иброҳимов. Айнан шу бойлар. Яъни инвесторлар синфи туфайли Қозоғистон ҳозир ҳама соҳада бизан жуда баландда.
Шавкат Мирзиё тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, давлатнинг мавжуд катта корхоналарини хусусийлаштириш, катта бойлар яратилиш йўлида қурилган тўсиқларни олиб ташлаш ўрнига оилавий тадбиркорликка эътибор бериши – Ўзбекистоннинг аҳволини ҳозиргидан ҳам баттар қилади. Андижонда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури учун ажратиладиган 200 миллион доллар коррупция ва пораҳўрлик ботқоғида йўқ бўлади. Демократия йўқ экан, порахўрлик ва коррупцияни камайтириб ҳам бўлмайди.
Хуллас, оммавий оилавий тадбиркорлик, яъни бизнес ҳақида ўйлашнинг ўзи ибтдоийлик, қолаверса аҳмоқликдир. Аммо, Худо кўрсатмасин, ҳамма ўзига тўқ тадбиркор бўлиб кетса, сариқ чақали давлат ишларига ким боради? Порахўрларми? Бу кетишда, яқинда Шавкат Мирзиё илм-фанни ривожлантириш мақсадида “Ҳар бир оилада камида биттадан профессор” дастурини тасдиқласа ҳайрон бўлмаслик керак.
Эй, ўзбеклар, тушунинг, майдонларга чиқиш ва бундай аҳволдан қутилиш учун Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси айтаётган фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини Шавкат Мирзиёга етказиш ва тушунтириш керак бўлади. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида ватанимизни демократиялаштириш ғояси, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида - тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётади.
Бундай мисли кўрилмаган оғир ишни бажариш учун ҳақиқий кўп партияликка асосланган ҳақиқий парламент бўлиши керак. Ҳозирги мавжуд қўғирчоқ партиялар ва қўғирчоқ Олий Мажлис билан Шавкат Мирзиёнинг тақими ватанимиз ва халқимизни мавжуд ғариб аҳволдан олиб чиқолмайди, унинг косметик ислоҳотлари, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури ҳам, жиддий натижа беролмайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения