05 May 2011
04:10 - Абдураҳим Пўлат: Хоинлик ёки хато қилган сафдошларимизни шок терапияси усуллари билан аввалроқ танқид қилмаганимга ачинаман
Агар шундай қилсам эди, асл исми Салой Мадаминов эканлигини ҳам билмаганим Муҳаммад Солиҳ бугунга келиб, ўзбек халқининг 53-54 лақабли бош хоинига айланмаган, кун сайин обрўси тушиб бораётган бу ифлос бир кун террорчилар билан эртасига ислом фанатиклари билан бирлашиб, хор-зор бўлиб юрмаган, унинг укалари узоқ йиллар қамоқларда ётмаган бўларди. Энг муҳими, Ўзбекистоннинг демократик мухолифати бугунги аҳволга тушиб, унинг лидерлари чет элларда қочиб юрмаган бўларди.

Мен унинг қилаётган иши хоинлик, ифлослик, пасткашлик, КГБга хизмат қилиш эканлигини 1989 йил 8 октябрь куни бўлган “Бирлик” халқ ҳаракатининг бўлиниш мажлисидаёқ кўрсатиб берсам эди, бундай сўзлар қаршисида, биронта одам у хоиннинг кетидан кетишга журъат қилолмасди. Мен эса, бунинг ўрнига, назокат кўрсатиб, нозик сўзлар билан уни тўғри йўлда қолишга чақиириш билан чекландим.

Мен ўша мажлисда Дадахон Ҳасанга қараб: “Дадахон ака, Сиз “Қўшил бизнинг сафларга-эй, майли кетса жон энди” деб ўзбекларни сафларимизга қўшилишга, митингларимизга чиқишга чақирган одамсиз. Ҳозир эса, “Митинглар - кўча чангитишдир” дейишгача бораётган бу ифлоснинг кетидан кетсангиз, тарихга қандай ном билан киришингизни ўйлайсизми, Сиз ҳам у каби ифлос бўлиб қолишингизни тушунаяпсими?” десам, Дадахон аканинг ақли ўша заҳоти кириб қоларди.

Мен эса, ўшанда жим қолдим. Натижада, Дадахон аканинг ақли сал кам 20 йилдан кейин, ўзининг пешонасига ифлослик тамғаси менсиз ҳам босилгандан кейингина кирди.

Хуллас, Салой Мадамин ва Дадахон Ҳасан каби хоинларни ёш болалардек ишлатган Ислом Карим, “Бирлик” куч йўқотганидан фойдаланиб, Сталин типидаги диктатурани тиклаб олди. Аввал мен, кейин Салой Мадамин ва Жаҳонгир Муҳаммадлар Истанбулга қочиб келишга мажбур бўлдик. Улар террористик гуруҳлар тайёрлаш ишига киришганини билиб қолгач, Салой Мадаминни Жаҳонгир орқали огоҳлантиришга ҳаракат қилдим, бу ишлари ҳеч қандай натижа бермаслигини, аксинча, Ислом Карим қўлига бизга қарши курашиш учун козирлар берилишини, бекорга қурбонлар берилишини айтдим. Назокат билан гапирган сўзларимга улар эътибор беришмади

Агар, мен ўша пайтдаёқ “Озодлик” ёки “Свобода” радиоси орқали чиқиб ёки махсус баёнот тарқатиб, бу демократ-террористларни фош қилсам эди, энг камида, миллатимизнинг асл, аммо, янглишган фарзанди Мурод Жўраев 17 йилдан бери қамоқда ётмаган бўларди. Ҳазратқул Худайберди ва Алибой Йўляхши каби бирликчилар ўша 53-54 нинг орқасидан кетиб, ҳозирги пасткашлик даражасига тушмаган бўлардилар.

1996 йили Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбари Тоҳир Йўлдош Истанбулга келиб, мени ҳамкорлик қилишга чақирганда, Толибон ёрдамида ҳокимиятни қўлларига олгач, менга президентлик лавозими берилиши ҳақида ваъда берганда, буни рад этдим. Аммо, мендан кейин бу таклиф Салой Мадаминга қилингани ва қабул этилганини билгандан кейин ҳам, овозимни чиқармадим.

Агар, мен ўша пайтдаёқ демократияга нисбатан қилинаётган хоинликни очиқча фош қилсам эди, энг камида, машҳур ёзувчимиз Мамадали Маҳмуд 12 йилдан бери, ўша ифлос Салойнинг ифлосликда ўзидан қолишмайдиган укалари ўн йиллаб қамоқларда ётишмаган бўларди.

Ҳозир тушундимки, ўзбеклар, хусусан, ўзбек мухолифатининг фаоллари ичида назокатни тушуниш даражасига етмаганлар кўп. Улар билан шок терапия усуллари билан гаплашиш, тўғрироғи, уларни кескинроқ сўзлар билан фош қилиш самаралироқдир. Ўйлайманки, шу усул билан анча-мунча сафдошларимизни ифлослик ва пасткашлиқ чуқурига тушишдан сақлаб қоламан.

Гап уларнинг чуқурликка тушишида ҳам эмас, гап улар ўзлари билан миллатни ҳам ўша чуқурликка тортишаётганида. Менинг асл мақсадим – миллатни ифлослик чуқурига тортаётганлар чангалидан қутқаришдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону