14 May 2007
03:00 -
23:00 - ЕИ санкцияларини юмшатиброқ давом эттиради, «Бирлик»нинг фикри инобатга олинган 10:00 - “Эрк”нинг 53-54-чи фрибгарлари дам олишда
23:00 - ЕИ санкцияларини юмшатиброқ давом эттиради, «Бирлик»нинг фикри инобатга олинган

Бугун Европа Иттифоқи кирувчи мамлакатларниннг Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Ўзбекистонга нисбатан эълон қилинган жазо санкцияларининг тақдири кўриб чиқилди. У ердаа ўзаро зиддиятли қарашлар, бир-бирига мутаносиб бўлмаган фикрлар янграган бўлса-да, умумий натижада санкциялар муддатини узайтириш қарорига келинган. Ўзбекистонга қурол сотмаслик муддати 1 йилга чўзилган бўлса, баъзи ўзбек расмийларига Европа Иттифоқига кириш учун виза бермаcлик муддати 6 ойга чўзилган. Аммо, аввалги рўйхатдан 4 кишининг, жумладан, Ўзбекистон Мудофаа вазирининг исми олиб ташланган.

Ўтган йили 6 ноябрдаги “Бирлик” Партиясининг баёнотида ва партия раиси Абдураҳим Пўлатнинг 24 ноябрдаги ЕИ Бош Комиссари Соланага ёзган мактубида Ўзбекистон билан алоқаларни нормаллаштириш, яъни санкцияларни йўқ қилиш, ёки юмшатиш Ўзбекистонда реал демократик ўзгаришларнинг бошланиши эвазига бўлиши кераклиги айтилганди. У мактубга жавоб шу йил 16 январда жаноб Солананинг маслаҳатчиси Энрика Мора номидан келганди. Унинг хатида Европа Иттифоқи расмийлари Ўзбекистон вакиллари билан учрашувларида “Бирлик” ҳам кўтараётган инсон ҳуқуқлари ва демократия масалаларини доимо тилга олиб келаётганлари ва ЕИ бу принципиал масалаларда ҳеч қачон орқага чекинмаслиги ифода қилинган.

Кўриниб турибдики, ЕИ ўз ваъдаларини бажармоқда. Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар бошланмади, ЕИ ўз санкцияларини кучида қолдирди.

10:00 - “Эрк”нинг 53-54-чи фрибгарлари дам олишда

Аввалги хабаримизда “Исёнкор” сайтини юритувчилар ўз сайтларида бошланган сўровномадаги энг принципиал саволлар орқали “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат (АП) ва “Эрк”нинг 53-54-чилар фракцияси раҳбари Салой Мадамин (СМ) ўртасида гўёки мусобаыа уюштириб, истаган одамларига берилган овозларни сунъий равишда ўзлари ошириб қўяётганларини фош қилгандик. Бугун шу дақиқаларда аҳвол шундай.

“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:

……………………...29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05__9.05_10.05_11.05_12.05_13.05_14.05

АП деганлар сони: _39__50___67__75___82___93__95__98___167___174__217__270___283__288
СМ деганлар сони: _49__49___79__79___79___80__80__119__151___179__187__298___298__298
“Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволи бўйича:

……………………....29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05_9.05_10.05_11.05_12.05_13.05_14.05

АП деганлар сони: _23___38___50__60__69___77___78__83__152__157__200__253___261__269

СМ деганлар сони: _53__ 53___66__66___66__66___66__130__145__168__173__301___301__301

Воқеалар шундай давом этса, бугун-эрта “Бирлик” раиси яна олдинга чиқади, 53-54 га ҳеч ким овоз бермаётганини кўрган ва бироз дам олиб олган "исёнкорлар" яна ишга тушишади. Сайтни кузатиб боринг, ўзингиз буни гувоҳи бўласиз. Улар охирги марта 12 май соат 0:30 да ўз шефларига ҳар бир савол бўйича 100 дан ортиқ овоз қўшиб қўйгандилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону