17 November 2011
07:18 - Ёмон хабар келмади, аммо Dow Jones индекси яна тушди
Кеча Нью-Йорк фондлар бозори кун бўйи ортиқча зиг-загларсиз аввалги куннинг савиясида турди, аммо сўнгги соатда уни худо урди. Dow Jones сал кам 200 поғанага шўнғиди. Кун бўйи умумий тушиш 190 бўлди, энди бу индекс 11906 га тенг, яъни яна психологик 12 мингнинг остида.

Сабаб сифатида еврозонада барқарорлик йўқлиги гапирилса ҳам, кўринишидан, ҳеч ким аниқ бир фикрга эмас. Аввалари бизнинг мухбирларимиз ёзганидек, одамзод ҳали катта системалар, молиявий система – айнан шундайлардандир, билан ишлаш назариясини яратолгани йўқ. Кўп жойларда тажриба ва ҳатто интуицияга асосланиб иш олиб борилмоқда.

Лекин, ҳамма нарсанинг асосий сабаби – АҚШдаги молиявий-иқтисодий кризисга ҳали ҳам тўғри диагноз қўйилмагани, касалликни даволаш йўли топилмаганидир. Изланишлар, табиий, давом этади. Одамлар критик вазиятларда шундай яшашга кўникишлари керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону