15 November 2011
01:34 - Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Қарорига кўра, Шуҳрат Отамуҳамедов Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори ўринбосари этиб тайинланди. Бош директор Абдулла Арипов эса, айни замонда, Бош вазир ўринбосари ҳам эканлиги, унинг фаолият кўлами кенг бўлгани боис, Отамуҳамедовни агентликдаги биринчи раҳбар дейиш мумкин. У шу пайтгача Алоқа давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону