14 November 2011
07:38 -
Михаил Саакашвили: "Путин қайтиб келмоқчи"
Лондонда бўлаётган Халқаро Демократлар Иттифоқи конференциясида нутқ сўзлаган Гуржистон президенти Михаил Саакашвили Европа лидерларини Россия билан муносабатларда эҳтиётлироқ бўлишга чақирди, дейилади Грузия-Online агентлигининг хабарида.
“Путин қайтиб келмоқда ва Совет Иттифоқини тиклаш ниятида эканлигини очиқча гапирмоқда. У қайттадан президент бўлгач, бўлмайдиган ишни қилишга ҳаракат қилиши турган гап”, дебди у.
Аввалги хабарларимизда билдирилганидек, 1983 йили тузилган Халқаро Демократлар Иттифоқи консерватив сиёсатчиларни бирлаштиради ва ҳар уч йилда бир марта конференция ўтказади. Буюбританиянинг собиқ Бош вазири Маргарет Тэтчер ва АҚШнинг экс-президенти Жорж Буш (каттаси) ташаббуси билан яратилган бу ташкилотининг мақсади – халқаро масалаларда умумий позициялар ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш.
Табиий, Михаил Саакашвилининг бундай форумда гапирган гаплари изсиз қолмайди, унинг халқаро саҳнада етарлича таъсири бўлади.