26 April 2007
03:00 -
23:30 - Каримов Виктор Януковични қабул қилди - Туркманистонда ветеранларга 1 миллион мукофот 22:00 - Яланғоч киши АҚШнинг Бишкекдаги элчихонасига ҳужум қилди - Қўпорувчилик учун 19 йил жазо

23:30 - Каримов Виктор Януковични қабул қилди
Бугун Ислом Каримов мамлакатимизга келган Украина Бош вазири Виктор Януковични қабул қилди. Расмий хабарга кўра, учрашувда ўзаро ҳамкорлик, иқтисодий-ижтимоий алоқалар ва ҳукуматлараро келишувлар борасида музокаралар бўлиб ўтган. Куннинг биринчи ярмида Янукович Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш (!) бўйича битимни имзолаганлар. Маълумотларга кўра, иккала мамлакатлар орасидаги савдо айланмаси ҳажми нисбатан салмоқли - 615,3 миллион АҚШ доллари.
Мустақил экспертларнинг фикрича, Янукевичнинг Тошкентга келишидан мақсад - демократлар билан курашда энг камида маънавий ёрдам сўраш бўлган. Каримов бундай ёрдамни берганганлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Туркманистонда ветеранларга 1 миллион мукофот
Туркманистон президенти Қурбангули Бердимуҳамедов 9 май - Ғалаба куни арафасида саховат намунасини кўрсатди. Давлат раҳбари Улуғ ватан уруши қатнашчиларини шарафлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Фармонга кўра, ветеранларга бағишлаб турли тантаналар, байрам тадбирлари ўтказилиши, улара ҳурмат-эъзоз кўрсатилиши ўз йўлига. Энг муҳими, Туркманистон раҳбарининг буйруғи билан урушда қанташган собиқ жангчиларга бир миллион манатдан мукофот бериладиган бўлди. Дарвоқе, урушда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳам ана шу миқдордаги давлат ёрдами кўрсатилади.
Қурбангули Бердимуҳамедов шу билан бирга вилоят ва туман маъмурияти раҳбарлари — ҳокимларга ҳам ветеранларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасида алоҳида топшириқ берди.
Албатта, урушда жанг қилиб соғлиғи, ҳаётидан айрилган ветеранларга 1 миллион манат (тахминан 200 доллар) камлик қилиши турган гап. Бироқ айрим давлатлар уруш қатнашчиларига ёрдам бериш у ёқда турсин, шўро даврида уларга берилган имтиёзларни-да бекор қилаётган бир пайтда бу, албатта, ижобий баҳоланадиган ҳолат.
22:00 - Яланғоч киши АҚШнинг Бишкекдаги элчихонасига ҳужум қилди
Ўта маст ҳолатда бўлган номаълум эркак АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонасига ҳужум уюштирди. Бишкекдаги Америка дипломатик ваколатхонасига штурм қилган шахс мастлиги етмагандек қип яланғоч ҳолатда бўлган.
Бино қўриқчиларининг сўзларига қараганда, назорат-ўтказув пунктида кутилмаганда пайдо бўлиб қолган шахс элчихонани портлатиш билан таҳдид қилган. Кейин эса назорат пункти ойнасини тош отиб синдирган. “Номаълум рицар”ни қўлга олиш пайтида у оёғидан жароҳатланган.
Айни пайтда элчихонага ҳужум уюштирган шахс шифохонага ётқизилган. Ҳозирча ҳуқуқ идоралари томонидан ҳужум қилган шахснинг кимлиги аниқланяпти.
Ярадор “қаҳрамон”нинг ўзи айтишига қараганда, у Қозоғистон давлатининг фуқароси. Қозоғистон фуқароси нега Қирғизистонга келган, нима мақсадда элчихонага ҳужум уюштиран? Бу саволлар орган ходимлари томонидан ўрганиляпти.
Дарвоқе, дастлаб қўлга олинган пайтда маст ҳолатда бўлган шахс у фазодан юборилган элчи эканини гапирган.
Қўпорувчилик учун 19 йил жазо
Тожикистонинг Хўжанд шаҳри суди уч нафар Ўзбекистон фуқароси устидан маҳкама жараёнини якунлади. Ўзбекистон ислом ҳаракатига аъзоликда айбланган шахслар 18 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланган.
Хўжанд шаҳар суди вакилининг билдиришича, Ўзбекистон фуқаролари Тожикистондаги конституциявий тузумни зўрлик билан ағдариш, миллий, диний ва ирқий асосда низо қўзғаш мақсадида жиноий гуруҳ тузишда айбланган.
Учала ўзбек фуқароси ҳам 2006 йили Тожикистон ҳуқуқ ходимлари томонидан Сўғд вилояти ҳудудида қўлга олинган эди.
Ушбу иш бўйича уч нафар Тожикистон фуқароси ҳам айбланувчи сифатида маҳкамада қатнашди. Улар Ўзбекистон ислмо ҳаракати фаолларининг жиноятларини яширишда айбланганди. Суд уларга 4 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Пировардида эса тожик фуқароларига 2006 йили қабул қилинган амнистия акти қўлланилди ва улар суд залидан озодликка чиқарилди.