30 October 2011
02:46 -
Бугун Туркия жумҳуриятининг 88 йиллиги, Вандаги зилзила туфайли байрам бўлмади
1923 йил 29 октябрда Усмонли императорлиги ўрнида Туркия жумҳурияти эълон қилинган. 29 октябрь Туркиянинг энг катта байрами – Жумҳурият кунидир.
Аммо, бир неча кун аввал Ван кўли артофидаги кўпроқ курдлар яшайдиган вилоятларда юз берган зилзилада юзлаб кишилар қурбон бўлди. Бугунгача вайроналар остидан сал кам 600 кишининг жасади топилгани хабар қилинди.
Шу муносабат билан Туркияда Жумҳурият кунини катта тантаналар билан нишонламаслик қарори олинди, фақатгина расмий қабул маросимлари ва тарихий жойларга гулчамбарлар қўйиш каби тадбирлар ўтказиладиган бўлди.
Ҳукуматнинг бу қарори ҳамма ерда бир хил қабул қилинмади. Масалан, Туркиянинг учинчи буюк шаҳри Измирда тахминан 5 минг киши шаҳар кўчаларида юриш қилиб (расмда), байрамни нишонлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения