29 October 2011
14:28 -
“Бирлик” тарихи – 1991 йил: Москвадаги митингда Пўлат Охуновнинг чиқиши ҳақидаги фильм
Яқин ўтмишга доир тарихимизда ҳозироқ анча-мунча одамнинг эсидан чиқишга бошлаган муҳим воқеалар бор. Улардан бири – 1990 йили март ойида ўтказилган бутуниттифоқ референдум. Бу референдумда одамлар биттагина саволга – “Янгиланган Иттифоқда қолишни истайсизми?” саволига жавоб беришлари керак эди. “Бирлик” халқ ҳаракати бу тадбирни бойкот этишга чақирди, аммо бутун СССРда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кўпчилик бу саволга “Ҳа” деб жавоб берди. Шундан кейин “Янгиланган Иттифоқ шартномаси” имзоланиши керак эди. Шундай қилинса, яқин йилларда мустақил бўлишини унутиш керак бўларди.
Демократлар бу шартномага қарши чиқиб, оммавий митинглар ўтказдилар. Москвада бўлиб ўтган митиннглардан бирида “Бирлик” фаоллари ҳам қатнашдилар, унинг лидерларидан бири Пўлат Охунов у ерда қисқа чиқиш ҳам қилган. Пўлат Охуновнинг чиқиши тасвирланган фильм ҳозир youtube сайтида бор. Уни қуйидаги адресда кўришингиз мумкин:
http://www.youtube.com/watch?v=EnM9TUn4r2Q&feature=feedu
Бу фильм ўша пайтда "Бирлик" фаоли бўлган кинорежиссёр Абдулазиз Маҳмудов томонидан яратилган.