22 October 2011
03:11 -
Пахтакорларимиз планни бажаришган эмиш, Ислом Карим уларга табрик йўллади
Бугун 3,5 миллион тонна пахта хирмони яратган пахтакорларимиз давлатга пахта сотиш режасини уддалашибди. Шу муносабат билан пахтакорларга йўлланган Президент табригида “Ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, азизларим” дейилади. Бу роҳатни ким кўради, билмадик, аммо кўпчилик деҳқонларимизнинг бунча пахта етиштирганига шубҳа билан қарамоқда. Чунки йил қурғоқчил келди, пахта хомашёсининг асосий қисмини етиштирувчи Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида аксарият туманлар режаларни уддалай олмади.
Икки йил аввал ҳам деҳқонларимиз 21 октябрда пахта режасини бажаришганди, бу йил ҳам бу сана 21 октябрга тўғри келди. Кейинги йилда ҳам 21 октябрда уддаласак ажабмас, чунки Ўзбекистонда ғўзалар ҳам буйруққа асосан етиладиган, пишадиган бўлиб кетган-да, дейди мухбиримиз.