22 October 2011
02:27 -
Нурсултон Назарбой ҳамкасблари Ислом Карим ва Туркманбоши-2 ни Турк Кенгашига чақирди

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон раҳбари Ислом Карим ҳамда Туркманибоши Қурбонгули Бердимуҳаммадни Турк Кенгашига қўшилишга чақирди. Қозоқларнинг Казинформ ахборот агентлиги тарқатган маълумотда Қозоғистон президентининг мазкур Кенгаш тўлақонли халқаро ташкилотга айланишидан манфаатдорлиги ҳақдаги сўзлари келтирилган. Назарбоев яқин келажакда Турк Кенгаши Ўзбекистон ва Туркманистонни ўз ичига олишга ҳаракат қилишини таъкидлаган.