20 October 2011
23:50 -
Наманганда 4 яшар гўдакни 5000 сўм учун бўғиб ўлдирган қиз жавобгарликка тортилди
Наманган вилоятининг Уйчи тумани Ғайрат қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган Нигора Қурбонова қўшниси Ривожиддин Ҳасанбовнинг 4 ёшли қизи Дилфузани 5000 сўм (2 АҚШ доллари) турадиган зирагини қўлга киритиш мақсадида бўғиб ўлдиргани маълум бўлди. Бу ҳақда таъкидлаган Ўзбекистон телевидениесига кўра, қизалоқ қўшни Нигора Қурбонованинг уйига кириб ухлаб қолган. Уй эгаси зиракни тилла деб ўйлаб ечаётган пайтда қизалоқ уйғониб қолади ва мудҳиш қотилликнинг қурбони бўлади.
Жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани суди Нигора Қурбоновани 15 йилга озодликдан маҳрум қилибди.
Жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани суди Нигора Қурбоновани 15 йилга озодликдан маҳрум қилибди.