20 October 2011
23:05 -
Муаммар Каддафийнинг ўлиги қўлга олинди
Сўнгги 1-2 соат ичида аввал Ливиянинг собиқ диктатори Муаммар Каддафий янги ҳукумат кучлари томонидан қўлга олингани, бироздан кейин эса, унинг ўлгани хабар қилинди.
Маълум бўлишича, Каддафийнинг Сирт шаҳридаги бекиниб ётган жойи НАТО авиацияси томонидан бомбаланган, кейин у ерга кирган янги ҳукуматнинг қўшинлари собиқ диктаторни қўлга олишган. Лекин у бомбалаш вақтида қаттиқ ярадор бўлгани туфайли тезда ўлган. Балки, ўлдирилган. Хабардаги расмда унинг ўлдириш онлари кўрсатилганга ўхшайди.
Хуллас, 42 йил Ливияда ҳукмронлик қилган диктаторнинг куни бутунлай битди.
Ҳали ҳаётда бўлган диктаторлар 21 асрда яшаётганимизни яхши тушунмаяптилар. Ваҳоланки, тушунишлари керак, Николай Чаушеску, Саддам Ҳусайин ва Муаммар Каддафий каби ҳолга тушмаслик учун, тахтдан вақтлироқ воз кечиш керак.